Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Маҳрез учун энг идеал жамоа қайси?

Баҳо:
+ | -

2016 йилги Англия Премьер Лигасининг энг яхши ўйинчиси бўлган Риёз Маҳрез “Лестер”дан кетиш истагини билдирди.

France Football нашри футболчи учун идеал бўлган жамоаларни тузиб чиқди. Демак жазойирлик футболчи фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган клублар қуйидагича:

«Арсенал»

Англия Кубогини аранг ютиб обрўсини сақлаб қолган Арсен Венгер ёзги трансфер мавсумида жамоасини кучайтириши турган гап. Маҳрез эса лондонликлар сафига келиб қўшилиши мумкин. Боиси, францийалик мураббий у ҳақида илиқ фикрларини билдириб ўтган : « Мен бу футболчини ёқтираман. « Лестер » чемпион бўлган йили у муҳим вазифани ўйнаган эди. Бу мавсум улар учун қийин кечди, бироқ бу ҳолат унинг қобилиятига заррача таъсир қилмайди. » Жазойирлик футболчи учун жамоа расмий тарзда чиққани йўқ. Аммо ўнг қанот ҳужумкор ярим ҳимоячи « тўпчилар » учун жуда мос тушади. Камига, Маҳрез Англияда қолишни исташини ҳам айтиб ўтди. Фақатгина ягона муаммо « Арсенал » кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасида эмас, Европа Лигасида иштирок этади. Бу футболчининг сўнгги қарорига таъсир қилиши мумкин.

«Тоттенҳэм»

Премьер Лигани 2-ўринда якунлаган « Тоттенхем » Маҳрезни ўз сафида кўришни истамоқда. Бунинг учун « Лестер » ҳисобига 30-40 миллион евро тўлашни ҳам режалаштирган. Бироқ, Маҳрезнинг позициясида “тақачилар” сафида бир қатор иқтидорли футболчилар тўпланган. Алли, Эриксен, Сон, Ламела каби футболчиларга рақобатчилик қилиш бироз қийин масала.

«Боруссия Дортмунд»

Немис жамоаси ҳам Маҳрез учун қизиқ вариант бўлиши мумкин. “Боруссия” Марко Ройснинг жиддий жароҳат олиб камида 6 ойга майдондан ташқарида қолишини ҳисобга олиб кучли футболчиларни қидирмоқда. Мавсум кашфиёти бўлган Усмон Дембелени эса охирги пайтларда “Барселона” билан боғлашмоқда. Тезкор, техникаси юқори бўлган Маҳрез “Боруссия” истаган футболчи бўлишга имконияти етарли. Бироқ, унинг немис жамоасига ўтиши Обамеянгнинг кетишига боғлиқ. Боиси, дортмундликлар катта трансферларни амалга оширадиган бюджетга эга эмас.

«Милан» ва «Интер»

Йирик сармоядорлар томонидан сотиб олинган икки клуб порлоқ ўтмишини қайтаришни истайди. Бунинг учун йирик трансферларни амалга оширишларига тўғри келади. « Интер »нинг хитойлик инвесторлари бу ишни бошлаб юборди. Ўтган мавсумда жамоага Кандрева, Жоао Мариу ва Габриэл Барбосалар олиб келинганди. Шунга қарамай, клуб чемпионатни 7-ўринда якунлади. « Милан » ҳам аранг Европа Лигасига илиниб қолди. Мавсум якунида янги инвесторларга эга бўлган « Милан » ёзги трансфер бозорида анча фаол бўлиши кафолатланган. Маҳрез эса бу икки жамоани кучайтира олиши мумкин.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 17:43, 09.06.2017.
Ўқилди: 7424 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [12845]

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [12034]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [6202]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [6174]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [5134]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [3101]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [2203]

Хави инглиз грандини бошқаришга тайёр [2104]

Инфантино ЖЧ-2026 фаворитини айтди [2000]

«Боруссия» юлдузи мавсум якунида жамоасини тарк этади: Асосий даъвогар — «Барселона» [1979]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.