Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Қўқон 1912» назорат баҳсида «Қизилқум» билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Олий лигада юзага келган танаффусдан фойдаланиб, Чирчиқ шаҳрида «Қўқон 1912» ва «Қизилқум» назорат ўйинини ўтказди.

Қўқонликлар таркибида жароҳат олган Александр Мерзляков, шунингдек, терма жамоа ихтиёрида бўлиб турган Жавоҳир Сидиқов ва Мурод Ҳолмуҳаммедов бугунги баҳсда иштирок эта олмади.

Ўйинни қўқонликлар фаол тарзда бошлашди. Натижада 2-дақиқадаёқ Райевац жуда қулай имкониятдан фойдлана олмади. Раҳимовнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Райевац яқин масофадан дарвозага тўғри йўллашни уддалолмади.
16-дақиқада Ҳамидов-Акрамов-Раҳимов-Акрамов комбинацияси чиройли чиқди. Сўнгги зарба ҳам аниқ бўлди. Дарвозабон ўз ўрнида.
21-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди. Геворкяннинг ўнг қанотдан оширган пасини Отабек Зокиров дарвозага жойлаб қўйди.
Гол ўтказиб юборгач, қўқонликлар катта куч билан ҳужумга ташланишди. 37-дақиқага келиб бу ўз самарасини берди. Райевац ҳимоячиларнинг хатосидан унумли фойдаланиб, Раҳимовга қулай тарзда тўпни узатди. «Кафу» эса зарбада адашмади ва ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлим ҳам шиддатли тарзда бошланди. 56-дақиқада Райевацга нисбатан қўполлик ишлатган Файзулла Қамбаровга ҳакам иккинчи сариқ ва қизил карточка кўрсатди. Ўртоқлик ўйини бўлгани учун қизил олган футболчи ўрнига бошқаси майдонга тушди.
71-дақиқада навойиликлар дарвозани иккинчи марта ишғол қилишди. Файзулла Қамбаров ўрнига майдонга тушган Азамат Алланиёзов боши билан Азиз Ашуров қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди.
Сўнгги дақиқалар ўтиб бораётган пайтда қўқонликлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Андрей Сидоров яқин масофадан шунақа кучли зарба йўлладики, гўё дарвоза тўри йиртилиб кетадигандек туюлди. Шу тариқа, футболчилар назорат учрашувида дуранг натижа қайд этишди.

Ўртоқлик учрашуви
“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 2:2 (1:1)
Голлар: Иброҳим Раҳимов (37), Андрей Сидоров (90) – Отабек Зокиров (21), Азамат Алланиёзов (71).
«Қўқон-1912»: 13. Никита Рибкин, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 7. Жамшид Ҳасанов, 8. Собир Ҳамидов, 19. Суҳроб Бердиев, 24. Иброҳим Раҳимов, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 85. Руслан Мелзиддинов, 99. Филип Райевац.
Захира: 12. Азиз Ашуров, 21. Музаффар Абдуллаев, 9. Носир Отақўзиев, 17. Авазхон Маматхўжаев, 25. Иқбол Маликжонов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 97. Ойбек Рустамов.
“Қизилқум”: Артем Макосин, Шукурали Пўлатов, Файзулла Қамбаров, Шерали Жўраев,
Ғайрат Жумаев, Эркин Бойдуллаев, Илҳом Юнусов, Артур Геворкян, Жасур Ҳасанов, Отабек Зокиров, Воҳид Шодиев.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 20:02, 09.06.2017.
Ўқилди: 3284 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5139]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2842]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2636]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2467]

Росеньор ишдан бўшатилгандан сўнг "Челси"нинг вақтинчалик мураббийи эълон қилинди [1875]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1793]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1698]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1610]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1606]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1462]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик