Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

“Андижон” клуби йиғилишида Термиздаги оммавий муштлашув муҳокама қилинди

Баҳо:
+ | -

“Андижон” футбол клубининг набатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир вилоят касаба уюшмасининг мажлислар залида кечди. Унда жамоа раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва бир нечта ашаддий ишқибозлар ҳам бевосита иштирок этди.
Йиғилишни вилоят жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси Озодбек Маҳамаджонович Саидов ўтказиб борди ва унда жамоанинг сўнгги пайтлардаги қониқарсиз натижаси ҳақида кескин фикрлар билдирилди.

Озодбек Саидов йиғилиш давомида “Андижон”нинг ўз уйида “Хоразм” ва “Орол”га қарши баҳсларда қайд этган дуранг натижаси ва кейинги сафар ўйинларида “Сурхон” билан “Насаф-2”га қарши баҳсларда йўқотилган қимматли очколар борасида қаттиқ куюниб гапирди ва сўзни раҳбарият, бош мураббий ва жамоа аъзоларига бериб, уларни салбий натижага нима сабаблар бўлаётгани ҳақида фикрлари билан қизиқди.

Жамоа натижаларига масъул бўлган Виталий Легай сўз олиб, қониқарсиз натижалардан кейин раҳбарият ва мухлислар олдида узр сўрашини ва келгусида янада кўпроқ ишлаб, жамоа олдига қўйилган вазифани бажаришга астойдил харакат қилишларини билдирди.

Футболчилардан эса тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиев ва жамоа сардори Иброҳим Отахонов ҳам сўзга чиқиб, салбий натижалар қайд этилишида энг аввало футболчилар айбдор эканлигини, раҳбарият томонидан барча шароитлар муҳайё этиб борилаётганини таъкидлаб ўтишди.

Шунингдек, Анвар Бердиев ўз сўзида “Сурхон”га қарши бўлиб ўтган ўйинда юз берган салбий ва ўзига хос шов-шув уйғотган ҳолат бўйича ҳам мухлислар олдида бутун футболчилар номидан кечирим сўрашини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Термизда юз берган оммавий муштлашувдан сўнг, бир қатор футболчилар ва жамоа қаттиқ жазога тортилганди.

Жамоа сардори Отахонов эса “Насаф-2”га қарши баҳсда қайд этилган йирик ҳисобдаги мағлубиятда энг аввало ёш футболчиларни ишончсиз харакат қилгани билан боғлиқ эканлигини айтди.

Йиғилиш чоғида Озодбек Маҳамаджонович клуб раҳбариятига шу кунгача бош мураббий сифатида ишлаб келган Виталий Александровични ўз лавозимидан озод қилишликни ва унинг яқин ёрдамчиси сифатида ишлаб келган мураббий Абдурашид Исмоиловни эса истеъфога чиқаришини талаб қилди. Қолаверса айрим интизомсиз футболчиларга кескин чора ва хайфсан эълон қилишини билдирди. Агарда биринчи давранинг қолган учта ўйинида ижобий натижа қайд этилмаса таркибдаги бир қатор футболчилар билан хайрлашиши лозимлигини ҳам қўшимча қилиб ўтди.

Мухлислар клуби етакчиси Нодирбек Тўйчиев ҳам сўз олиб, футболчилардан ҳар бир учрашувда фақат ва фақат ғалаба кутишларини, афсуски сўнгги пайтлардаги салбий натижалар ишқибозларни чуқур изтиробга солиб қўяётганини, бундан жамоа аъзолари тўғри хулоса чиқариб, келгусида вазиятни ижобий томонга ўзгартириши шарт эканлигини аълоҳида таъкидлади.
Шундан сўнг клуб қароргоҳида ҳам клуб раҳбарият футболчилар билан учрашиб, яна бир бор очик суҳбатлашиб олди ва кейинги учта ўйинда 9 очко учун курашишлари кераклигини билдирди.

Манба: fcandijon.uz
Киритилди: 13:03, 11.06.2017.
Ўқилди: 6786 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.