Испания болалар футболида қизиқ ҳолат юз берди.
«Беникалап» (U-11) жамоасининг бош мураббийи «Серранос B» клуби устидан қозонилган 25:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг истеъфога чиқарилди.
Жамоа раҳбарияти бундай катта ҳисобда ғалаба қозониш ўйиннинг руҳиятига қарши ва рақибга нисбатан ҳурматсизлик белгиси деб ҳисоблади, шундан сўнг мураббийга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди.