Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Ҳусниддин Ғофуров Сербиянинг “Младост” клубига ўтди

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистонлик футболчи Ҳусниддин Ғофуров ўз фаолиятини Сербия Суперлигаси вакили — “Младост” клубида давом эттирадиган бўлди.

22 ёшли футболчи 2013 йилдан буён Сербиянинг бошқа бир жамоаси – “Явор Матис” сафида тўп суриб келаётган эди. Ўтган мавсум якунига кўра, “Явор” Сербия Суперлигасида 16 жамоа орасида 8-поғонани эгаллаган эди. “Младост” эса 4-ўринни банд қилганди.

“Тўрт йил Иваницада ўйнаганимдан сўнг Лучанга кўчиб ўтишга қарор қилдим. Мен Сербиянинг кучли жамоаларидан бирига ўтганимдан ва мураббий Ненад Милованович билан ишлаш бахтига муяссар бўлганимдан бахтиёрман. Бизни қийин мавсум кутмоқда. Аммо бу қийинчиликларни енгиб ўта оладиган жамоамиз деб ўйлайман”, – деди ўзбекистонлик футболчи.

Қайд этиш жоиз, “Младост” жамоаси 2016/17 йилги мавсум якунига кўра Европа Лигаси 1-саралаш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. 

Маълумот учун, Ҳусниддин Ғофуров 1994 йил 29 июль куни Фарғонада таваллуд топган. Сербия чемпионатига йўл олишдан аввал ҳужумкор ярим ҳимоячи 2012–2013 йилларда Ўзбекистон Биринчилиги вакили – “НБУ-Осиё” шарафини ҳимоя қилган.

Ҳусниддин Ғофуров, шунингдек, Ўзбекистон ёшлар термаси (U-17, U-19) ва Ўзбекистон олимпия термаси (U-23) сафида ҳам майдонга тушган. 

Манба: the-uff.com
Киритилди: 11:04, 16.06.2017.
Ўқилди: 5886 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик