Кириш Регистрация

Қосимов «Бунёдкор» билан Олий лигада илк ғалабасига эришди

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 13-тур баҳслари якунланди. Турнинг сўнгги баҳсида "Бунёдкор" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилди ва осон бўлмаган ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг 6-дақиқасида Достон Ҳамдамов ҳисобни очган бўлса, баҳснинг 20-дақиқасида қўқонликлар Носирбек Отақўзиевнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришди.

Иккинчи бўлимда мезбонлар яратилган имкониятлардан биридан самарали фойдаланишди. Ҳамдамов бу ўйинда дублга эришди ва жамоасига ғалабани тақдим этди.

Миржалол Қосимов "Бунёдкор"га қайтганидан кейин Олий лига доирасида илк ғалабасига эришди. Бунгача "қалдирғочлар" кетма-кет 3та ўйинда юта олишмаганди.

Ушбу ғалаба туфайли "Бунёдкор" ўз очколарини 15тага етказди ва 12-ўринни эгаллаб турибди. "Қўқон-1912"нинг эса 11та ўйиндан иборат мағлубиятсиз ўйинлар сериясига барҳам берилди. Қўқонликлар 23 очко билан 3-ўринга тушиб қолишди.

Олий лига, 13-тур
«Бунёдкор»  – «Қўқон-1912» 2:1
Голлар: Достонбек Ҳамдамов (6, 60), Носир Отақўзиев (21)
“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зуҳуров (С), 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акрамжон Комилов, 8.Жовлон Иброҳимов, 9.Шаҳзодбек Нурматов, 10.Элдор Шомуродов (28.Даврон Умиров, 72), 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Нурилло Тўхтасинов (20.сардор азимов, 90), 21.Дилшодбек Аҳмадалиев, 29.Отабек Шукуров, 44.Миржамол Қосимов (15.Фарруҳ Икромов, 61)
"Қўқон-1912": 12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов (97.Ойбек Рустамов, 59), 5. Жалил Кимсанов (11.Андрей Сидиров, 73), 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Носир Отақўзиев (24. Иброҳим Рахимов, 65), 10. Жавоҳир Сидиқов, 19. Суҳроб Бердиев, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 99. Филип Райевац.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:58, 16.06.2017.
Ўқилди: 6137 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9193]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4622]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4278]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4129]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3317]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3079]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3057]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2721]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2565]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2379]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик