Кириш Регистрация
10/04 23:45 Рома 3-0 Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал

Мухлислар Самвел Бабаян истеъфосини талаб қилиб петиция яратишди

Баҳо:
+10 | -

Фуқароларнинг ҳукумат идораларига мурожаатларини чоп этиш билан шуғулланувчи Change.org сайтида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаяннинг истеъфосини талаб қилиб петиция – талабнома яратилди.

Петиция Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбари Мирабро Усмоновга қаратилган бўлиб, уни сайтга жойлаштирган шахс ўз номини маълум қилмаган ва «Ўзбекистонлик мухлислар» деб имзо чеккан.

Петициянинг мазмуни қуйидагича:

«Ҳурматли Мираброр Зуфарович, биз сиздан “ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ БОШ МУРАББИЙИ САМВЕЛ БАБАЯННИ ДАРҲОЛ ЎЗ ЛАВОЗИМИДАН ОЗОД ҚИЛИШ ВА ХОРИЖДАН КУЧЛИ МУТАХАССИС ЖАЛБ ЭТИШ ” хусусида амалий ёрдам кўрсатишингизни сўраймиз!

Муҳим ўйинлардаги кетма-кет мағлубиятлари ва қўпол стратегик хатоларига қарамай, Ўзбекистон Футбол Федерацияси 2017 йил 15 июнь кунги мажлисидан сўнг, Бабаян ва унинг бошчилигидаги мураббийлар штабига саралаш якунига қадар имконият беришга қарор қилганини маълум қилди.

Икки ойдан сўнг бўлиб ўтадиган икки муҳим ўйин арафасида биздан анча кучли бўлган, гуруҳда биздан ҳам яхшироқ ҳолатда турган Жанубий Корея Футбол Федерацияси ҳам ўз мураббийини истеъфога чиқарди ва бу билан август-сентябрда Эрон ва Ўзбекистонга қарши ўтадиган “Россияга бориш” чиптасини берувчи ўйинлар учун кучли мутахассис жалб қилиш ва муҳим ўйинда Ўзбекистонни енгиб Жаҳон Чемпионати-2018га чиқиш имкониятини Ўзбекистондан тортиб олиш истагини яққол намоён қилди.

Ҳозир Ўзбекистон миллий терма жамоасида жуда ҳам ажойиб имконият бор ва бу иш учун салоҳияти етарли бўлмаган мураббийнинг сақлаб қолиниши мухлисларга нисбатан ҳурматсизликдир. Мухлисларнинг 25 йиллик орзуларини икки дона ўйин рўёбга чиқарадиган лаҳзаларда турибмиз. Шундай муҳим паллада Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Самвел Бабаянга имконият бериш қарори баъзи мухлисларнинг кескин танқидига учради ва биз мухлислар унинг шу пайтгача қилиб келган хатолари, халқаро миқёсдаги мутахассис эмаслиги, жамоага ўйинчи танлашда ишлатадиган чидаб бўлмас ноҳақликлари ва бошқа ўнлаб омиллар сабаб С. Бабаян имконият беришга ҳақли деб ҳисобламаймиз. Миллий Терма Жамоа С. Бабаяннинг отасидан қолган мулки эмаски, унга имконият беришда давом этилса! Жаҳон Чемпионатига чиқа олинмаган тақдирда, Бабаянни истеъфога чиқариш билан мухлисларнинг қалбидаги яраларини ювиб бўлмайди.

Сиздан айни дамда миллий терма жамоани бошқариб турган Самвел Бабаянни лавозимидан озод этиш ва зудлик билан хориждан кучли мутахассис жалб этиш масаласини навбатдан ташқари тартибда кўриб чиқишингизни ўтиниб сўраймиз» - дейилади.

Петицияни жойлаштирган шахс уни ЎФФ раҳбарига етказилишини таъкидлаган. Айни пайтда унга 24та фуқаро имзо чеккан. 

Манба: change.org
Киритилди: 23:01, 16.06.2017.
Ўқилди: 23301 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик