Португалия терма жамоаси дарвозабони Руй Патрисиу КК-2017 мусобақаси ҳақида ўз фикрини айтди.
«Эртага Мексика билан беллашамиз. Бу икки ажойиб терма ўртасидаги ўйин бўлади. Биз ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга соламиз, фақат шу мақсадда мусобақага ташриф буюрдик.
Бундай нуфузли мусобақада иштирок этишдан мамнунмиз, мақсадимиз – турнирда ғолиб чиқиш» - деди дарвозабон Р-Спорт хабарида.