«Реал» президенти Флорентино Перес ҳужумчи Криштиану Роналду билан гаплашиб олди.
Мулозим унга кетишни хоҳласа, ушлаб турмоқчи эмаслигини билдирган, деб хабар бермоқда Marca.
Қироллик клуби раҳбарияти футболчи бўйича яхши таклиф олса, уни қўйиб юборишга тайёр.
Аввалроқ, Испания прокуратураси Роналдуни 14,7 млн евро солиқни тўламаганликда айблаганди. Футболчининг ўзи «Реал» уни ҳимоя қилмаётганини рўкач қилиб, жамоани тарк этишини айтганди.