Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Зоҳир Пиримов: "Биринчи даврадан сўнг кейинги тақдирим ҳақида ўйлаб кўраман"

Баҳо:
+ | -

14-тур доирасида “Бухоро” Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини қабул қилади. Ушбу учрашувдан олдин “Бухоро” ярим ҳимоячиси Зоҳир Пиримов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Аввал ўтган “Локомотив”га қарши учрашув ҳақида ўз фикрларимни билдириб ўтсам. “Локо”га қарши ўйинда камида дуранг натижага лойиқ эдик. Биз ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан кейин, анча тажрибали жамоа саналган “Локомотив” клуби ўйинни жиддий тарзда кучайтира олди. Афсус-ки, учрашув охирида ўз хатоларимиз эвазига имкониятни бой бериб қўйдик.

Энди бор этиборни навбатдаги учрашувга қаратишимиз керак. Кейинги рақибимиз ҳам анча жиддий. Гарчи “Бунёдкор” турнир жадвалида қуйи пағоналарда бораётган бўлса-да, яқинда ушбу жамоада мураббий алмашди. Миржалол Қосимов анча тажрибали мураббий саналади. Унинг жамоасига қарши ўйнаш жуда қийин. Ҳозир биз бу учрашувга жиддий тарзда тайёргарлик кўряпмиз. Ижобий натижага эришишимиз учун биз ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намоиш этишимиз шарт”-деди Пиримов.

-Сизни майдонда камдан-кам ҳолларда кўрамиз. Бу нима билан боғлиқ? Балки жароҳатингиз бордир?

-Менда ҳеч қандай жароҳат йўқ. Мен ҳамма қатори машғулотларда ишлаяпман. Асосий таркибда ким майдонга тушишини эса мураббийлар ҳал қилишади. Мен ҳамма вақт майдонга тушиб жамоамга ёрдам беришга тайёрман. Ҳозир бор эътиборимни биринчи давранинг охирги икки учрашувига қаратганман. Биринчи давра якунланганидан кейин кейинги тақдирим тўғрисида ўйлаб кўраман. Ҳар қандай футболчи мунтазам равишда ўйин амалиётига эга бўлиб туришни хохлайди.

-Энди мавзудан четлашсак ва МТЖ ҳақида суҳбатлашсак. Яқинда УФФ Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штабини саралаш босқичини охирига етказиб қўйиш учун имконият берди. Умуман МТЖнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

-Миллий терма жамоамизнинг имконияти Жанубий Корея мағлуб бўлгандан кейин яна ўз қўлига ўтди. Хитойга қарши кечадиган баҳсда қандай бўлмасин ғалаба қозонишимиз шарт. Сўнгги учрашувни Кореяга қарши  ўз майдонимизда ўтказамиз, бу эса бизга устунлик бериши мумкин. Мухлисларга мурожаат қилмоқчи ман. Келинг МТЖга ишонишда давом этайлик. Уларга руҳий босим ўтказишдан фойда йўқ, бугун уларга далда бериб туришимиз керак. Уларга ўз кучларига ишонч ҳосил қилишга ёрдам берайлик. Қарор қабул қилинган, нима бўлган тақдирда шу мураббийлар кейинги икки учрашувга термани тайёрлашади.

Манба: pfcbuxoro.com
Киритилди: 11:08, 18.06.2017.
Ўқилди: 3346 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.