Кириш Регистрация

«ПСЖ» Роналдунинг нархини «туширди»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду учун курашда «Манчестер Юнайтед», «Монако» ва Хитой клублари билан рақобат қилмоқда.

Corriere dello Sport нашри маълумотига кўра, парижликлар жамоаси 32 ёшли португалиялик ҳужумчи учун Мадрид клубига 140 миллион евро тўлашни кўзламоқда, шу билан бирга футболчининг ўзига йилига 30 миллион евро миқдоридаги маош ваъда қилинган.

«ПСЖ» президенти Носир Ал-Халайфи футболчининг агенти Жорже Мендеш билан мулоқот қилиб, ўз истаги ҳақида маълум қилган.

Daily Mail нашри Ал-Халайфи ва Мендеш аввалроқ, 3 июнь куни Кардиффда, Чемпионлар лигаси финали вақтида учрашгани ҳақида ёзмоқда.

Бундан олдинроқ «Реал» Роналдуни 400 миллион евродан камига сотмаслиги ҳақида хабар тарқалганди.

Италиядаги La Gazzetta dello Sport нашри ҳам футболчининг трансфер қийматини 400 миллион еврога баҳолаганди.

Англиядаги The Telegraph нашри эса  «Манчестер Юнайтед»га келиши кутилаётган португалиялик футболчига 150 миллион евролик «нарх қўйганди».

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 16:28, 18.06.2017.
Ўқилди: 12524 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6558]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [6072]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4871]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [4023]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3924]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3683]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3261]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2907]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2761]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2069]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.