Кириш Регистрация

Роналдунинг дўсти: Криштиану «Реал»дан қаттиқ хафа бўлган

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналдунинг яқин дўсти ҳисобланган аргентиналик журналист Мартин Либерман футболчининг "Реал"дан кетишга қарор қилгани билан боғлиқ янги маълумотларни ошкор қилди.

"Узоқ вақт давомида ҳамма мендан Роналду ҳақида сўраб келади. Аммо мен Криштианунинг ўзи билан гаплашмагунча ҳеч нарсани айтмасдим. У билан муносабатларимиз яхши, биз тез-тез гаплашиб турамиз.

У ҳозир Россияда. Барча эътиборини Португалия терма жамоаси ўйинларига қаратган. Лекин у "Реал"дан қаттиқ хафа бўлган. Криштианунинг фикрича, клуб уни ҳимоя қилмаган. Клуб раҳбаридан бири омма олдида футболчини қўллаб-қувватлайди, деб ўйлаганди. Солиқ идоралари томонидан қўйилаётган айбловлар ҳаққоний эмас, деб ҳисоблайди Криштиану.

Назаримда, президент, вице-президент ёки спорт директори оммавий равишда уни қўллаб-қувватлаши керак эди, аммо бундай бўлмади. Бу эса футболчи ва клуб ўртасидаги муносабатни совуқлаштирди.

Кўрамиз, барчаси нима билан тугаркан. Роналду қаттиқ хафа бўлган, аммо ҳозир фақат Португалия терма жамоаси ҳақида ўйламоқда", – деди Либерман.

Манба: football24.ua
Киритилди: 16:32, 18.06.2017.
Ўқилди: 10696 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6558]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [6072]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4871]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [4023]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3924]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3683]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3261]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2907]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2761]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2069]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.