Мухлислар Испания прокуратурасидан «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини ёпишни сўрамоқда.
Петицияларга ихтисослашган Change.org сайтида португалияликнинг солиқ идоралари олдидаги қарзини кечириш ҳақида талабнома пайдо бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду 2011-2014 йиллар давомида жами 14,7 млн евро миқдоридаги солиқни тўлашдан бўйин товлаганликда айбланмоқда.