Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Халқаро Пресс-клубда Бабаяннинг истеъфоси муҳокама қилинмайди

Баҳо:
+ | -1

21 июнь куни Халқаро Пресс-клубда спорт олами, мамлакатимизда спортни ривожлантириш, Олимпия ҳаракати ва хусусан футбол мавзусига бағишланган анжуман бўлиб ўтади.

Бироқ унда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаяннинг истеъфоси муҳокама қилинмайди. Бу ҳақда Халқаро Пресс-клуб раиси Шерзодхон Қудратходжаев хабар бермоқда.

«Ҳурматли футбол ишқибозлари. Сўнгги ҳафтада Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Эрон терма жамоаси билан бўлиб ўтган ўйин натижалари қизғин муҳокама қилинмоқда. Биз футбол мухлисларининг кўп минглик мурожаатларини инобатга олган ҳолда, навбатдан ташқари матбуот анжуманнини белгиладик.

Лекин, мен бугун ташвишга солаётга баъзи бир фикрлар ҳақида дўст сифатида ўртоқлашмоқчи эдим.

Биринчидан, Халқаро Пресс-клуб Ўзбекистон Футбол Федерацияси 15 июнь куни тарқатган пресс-релизни яна бир бор ўқиб чиқишни тавсия этади. Чунки унда кўп саволларга жавоб бор.

Иккинчидан, Халқаро Пресс-клуб ўз ҳудудида футбол мутассадилари шахсиятини иштрокчилар томонидан тахқирланишига ва хақоратланишига йўл қўймайди. Асосий ниятимиз - футбол оламида бўлаётган турли фикрлар ва миш-мишлар, қарама-қарши фикрларга батафсил ойдинлик киритиш.

Учинчидан, йўл қўйилган хатолар, ҳозирги юзага келган вазиятдан келиб чиқиб, тўғри хулоса ва ижобий натижаларга эришишга қаратилган. Зотан, биз мухлисларни кўр-кўрона фанатизмдан ҳоли бўлишга чақириб қоламиз.

Тўртинчидан, биз ютқаздик. Лекин бу мағлубиятнинг ички нафис оламимизни бузувчи ғазабли таҳлилидан кўра, ўзбек футболининг эртанги кунини: 5-10 йилдан кейинги ҳолатини таҳлил килиш ва тавсиялар ишлаб чиқишимиз муҳимроқ.

Халқаро Пресс клуб форматига кўра, биз “сариқ матбуот” учун сенсация яратиш ёки айбдорлар излаш мақсадидан йироқмиз. Аксинча, келажакда ижобий натижаларга эришиш учун мустаҳкам пойдевор яратиш йўлидаги очиқ мулоқот тарафдоримиз. Илтимос, улуғ айём кунлари бир биримизга ҳурматимизни ва одобни сақлайлиқ» - дейилади Шерзодхон Қудратходжаев баёнотида.

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:43, 20.06.2017.
Ўқилди: 9397 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.