Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Шаҳзод Худойберганов оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори бўлди

Баҳо:
+ | -

Япония пойтахти Токио шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

23 июнга қадар давом этадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси ҳам иштирок этяпти. Жумладан 77 кг. вазн тоифасида Шаҳзод Худойберганов, 94 кг. вазнда Фарходбек Собиров ва 105 кг. вазнли полвонлар баҳсида Акбар Жўраевлар кунчиқар юртда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишмоқда.

Вакилларимиз орасида биринчи бўлиб 77 кг. вазн тоифасида Шаҳзод Худойберганов баҳсларга киришди. У даст кўтаришда 152 кг, силтаб кўтаришда эса 186 кг. натижа билан умумий 338 кг. оғиргликни ўзига бўйсиндирди ва ушбу кўрсаткич эвазига иккинчи ўринни эгаллаб, жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди.

Ушбу вазн тоифасида умумий 356 кг. тош кўтарган колумбиялик Вейсон Лопес олтин медалга эга чиқиб, жаҳон чемпионлигини тантана қилган бўлса, бронза медали 335 кг. натижа қайд этган россиялик Вячеслав Яркинга насиб этди.

Эртага, 21 июнь куни 94 кг. вазн тоифасида Фарходбек Собиров жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди. 22 июнь санасида эса оғир вазндаги полвонимиз Акбар Жўраев баҳсларга киришади. Биз ҳар иккала спортчимизга ҳам бўлажак баҳсларда омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 12:46, 20.06.2017.
Ўқилди: 3339 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.