Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-2 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 0-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Моуриньо маслаҳатчиси: «Жозе 26 миллион евродан ортиқ солиқ тўлаган ва Испания олдидаги барча мажбуриятларни бажарган»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньонинг масааҳатчиси Испания прокуратураси томонидан мутахассисга қўйилаётган солиқ тўламаганлик борасида айбловга ўз муносабатини билдириб ўтди.

Испания прокуратураси 54 ёшли португалиялик мураббий 2011-2012 йиллар давомида умумий миқдорда 3,3 миллион евро солиқ тўламаганликда айблагани ҳақида хабар тарқалганди.

«Матбуотда эълон қилинган янгилик борасида Моуриньо ҳеч қандай огоҳлантириш олмади. Ҳозирда на Испания солиқ органлари ва на прокурор Моуриньо ёки унинг маслаҳатчиси билан алоқага чиқди.

Жозе 2010 йилнинг июнь ойидан 2013 йилнинг май ойига қадар Испанияда яшаган ҳамда 26 миллион евродан ортиқ солиқ тўлаган. Бунда солиқ ставкаси 41 фоиздан ортиқроқни ташкил қилган.

У 2015 йилда испан солиқ идоралари томонидан билдирилган таклифни қабул қилди ва шартнома тузди. Ўз навбатида Испания ҳукумати Солиқ департаменти орқали Моуриньо барча мажбуриятларни бажаргани ҳақида гувоҳнома берган», – дейилади Моуриньонинг маслаҳатчиси баёнотида.

Манба: sports.ru
Киритилди: 07:48, 21.06.2017.
Ўқилди: 4315 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2404]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2347]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2077]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1663]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1612]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [1511]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1442]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1430]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1354]

А Серия. «Милан» бир киши кам бўлиб ўйнаб, «Сассуоло»га мағлуб бўлди [1161]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик