Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду яна бир бор тарих саҳифасидан жой олди.
Конфедерациялар кубогида Россия (1:0) терма жамоаси дарвозасига гол урган футболчи ўзига хос рекорд соҳибига айланди.
У қаторасига 8та халқаро турнирда гол урган илк футболчи бўлди: Евро-2004, ЖЧ-2006, Евро 2008, ЖЧ-2010, Евро 2012, ЖЧ-2014, Евро 2016 ва КК-2017.