Конфедерациялар кубоги 2017 мусобақасининг 2-туридан ўрин олган Россия – Португалия (0:1) ўйинининг энг яхши футболчиси аниқланди.
Ўйинда ягона гол соҳиби бўлган Португалия ҳужумчиси Криштиану Роналду энг яхши футболчи деб топилди. У дастлабки турдан ўрин олган Мексика (2:2) термасига қарши ўйинда ҳам шундай эътирофга сазовор бўлганди.