Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Жанубий Кореяда Таэквондо WTF бўйича жаҳон чемпионати старт олади

Баҳо:
+ | -

24-30 июнь кунлари Жанубий Кореянинг Мужу шаҳрида таэквондо WTF бўйича XXIII жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 11 нафар спортчи билан иштирок этади. 21 июнь санасида терма жамоамиз аъзолари жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Жанубий Кореяга жўнаб кетишди. Таъкидлаш лозимки, терма жамоамиз бош мураббийи Акмал Иргашев таркибга бугунги кундаги энг кучли спортчиларни киритди. Улар орасида жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин, жаҳон чемпионати совриндори Никита Рафалович каби даян усталари бор.

Ҳар икки йилда бир марта ташкил этиладиган жаҳон чемпионатининг бундан аввалгиси 2015 йилнинг 12-18 май кунлари Россиянинг Челябинск шаҳрида ўтказилганди. Ўшанда Дмитрий Шокин +87 кг. вазн тоифасида барча рақибларини мағлуб этиб, жаҳон чемпионлигини тантана қилган бўлса, -74 кг. ва -87 кг. вазн тоифаларида мос равишда Никита Рафалович ва Жасур Бойқўзиевлар жаҳон чемпионатининг кумуш медалларига сазовор бўлишганди. Якунда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин ва 2 та кумуш медаллари билан жаҳон чемпионатини Жанубий Корея, Эрон ва Туркия терма жамоаларидан сўнг кучли тўртликда якунлаганди.

Эътиборлиси, Челябинскда совриндорлар сафидан ўрин олган уччала спортчимиз ҳам терма жамоамиз таркибида Жанубий Кореяга жўнаб кетишди. Никита Рафалович ва Дмитрий Шокин ўз вазн тоифаларида даянга чиқишса, Жасур Бойқўзиев бу сафар катта мураббий сифатида ўзини синаб кўради ва терма жамоамиз бош мураббийи Акмал Иргашевга яқиндан ёрдам беради.

Таэквондочиларимиз XXIII жаҳон чемпионатига анчагина пухта ҳозирлик кўришди. Бу борада уларга яқиндагина Боку шаҳрида бўлиб ўтган IV “Ислом бирдамлик ўйинлари” ҳам тайёргарлик босқичи вазифасини ўтаб берди. Каспий бўйида ташкил этилган мусобақада тўққиз нафар спортчи билан иштирок этган таэквондочиларимиз якунда 7 та медалга эга қичишди. Ниёз Пўлатов (-58 кг.) ва Никита Рафалович (-74 кг.) олтин медалга сазовор бўлган бўлсалар, Дмитрий Шокин (+87 кг.) ва Умида Абдуллаева (-62 кг.) кумуш медаль билан тақдирланишди. Нигора Турсункулова ( -67 кг.), Максим Рафалович (- 80 кг.) ва Светлана Осипова (+73 кг) лар эса делегациямиз ҳисобига бронза медалларини қўшиб қўйишди.

Озарбайжон пойтахтида совриндор бўлган еттита спортчимиздан бештаси терма жамоамиз таркибида Жанубий Кореядаги нуфузли мусобақада ҳам иштирок этишади. Умуман эса XXIII жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини қуйидаги спортчиларимиз ҳимоя қилишади:

-54 кг: Суҳроб Бобобеков

-58 кг: Тимур Ўролов

-63 кг: Сардор Тоиров

-68 кг: Зуҳриддин Хониқулов

-74 кг: Никита Рафалович

-80 кг: Максим Рафалович

-87 кг: Даврон Азимов

+87 кг: Дмитрий Шокин

-53 кг: Динара Мамадибрагимова

-62 кг: Умида Абдуллаева

-67 кг: Нигора Турсунқулова

Терма жамоа бош мураббийи: Акмал Иргашев

Катта мураббий: Жасур Бойқўзиев

Биз ўзбекистонлик таэквондочиларга жаҳон чемпионатида омад ва муваффақиятлар тилаб қоламиз ва албатта юртимизга ёруғ юз билан қайтишларини кутамиз.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 11:05, 23.06.2017.
Ўқилди: 3082 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик