Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Бу борада Жозе Клоппнинг олдида ип ҳам эшолмайди!

Баҳо:
+ | -

Футболда мураббийлар асосий ижрочилардан саналишади. Чунки жамоанинг ғалабасига ҳам, мағлубиятига ҳам айнан клуб устозлари сабабчи ҳисобланишади. Миллионлар ўйини эҳтиросларга бой эканлиги ҳеч кимга сир бўлмаса керак. Буни қарангки, баъзи мураббийлар ана шу эҳтирослар қаршисида ожиз қолишар ва майдонда энг жаҳлдор инсонга айланишар экан. Биз эса саҳифамизда ана шундай жаҳлдор мураббийлар рейтенгини бериб ўтишга қарор қилдик.

10. Делио Росси

Делио Росси Италияда характери оғир мураббийлардан бири саналади. У Б сериядаги «Салернитаны» жамоасидан икки маротаба ҳайдалган ва яна клубга қайтган. Бир марта «Лацио» мухлислари Россини тўғри клуб базасигача қувиб боришган. Бу ҳам етмагандек, Делиор Росси турли клублар президентлари билан ҳам жанжаллашишга улгурган. У охирги ярим йилликда икки бор Италиянинг энг ақлдан озган мураббийи қилиши мумкин бўлган тентакликни амалга оширди. Аввал ўзини истеҳзо оҳангида олқишлаган Адам Льяични калтаклаган ва серб миллатини ҳақоратлашдан ўзини тия олмаган. Оқибатда Росси «Фиорентина»дан бўшатилган.

9. Нил Уорнок

Машҳур «бақироқ» фаолиятини 1995 йилда «Хаддерсфилд» клубида бошлаган. Ўтган йилда эса премьер-лигада «КПР»да ишлади, лекин муваффақиятсизликлардан сўнг ишдан бўшатилди. Қаерда ишламасин, Уорнокда ақл, тажриба етишмади. У кўпчиликни безор қилган хунук одатлари — ўйинчиларни каламуш деб ҳақорат қилиш, ўйиндан олдин рақиб жамоанинг кийиниш хонасига айғоқчи жўнатиб, уларнинг тактикасидан бохабар бўлиш, шерикларини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиш кабилардан воз кеча олмасди.

6. Столе Сольбаккен

Тўрт йил олдин Сольбаккен «Рубин»га қарши ўйинда ақлга сиғмас даражадаги аҳмоқликка йўл қўяди, унинг жиддий тарзда қилган ҳаракати кўпчиликнинг жаҳлини чиқарганди. «Вулверхэптон» ва «Кёльн» ўртасидаги учрашувда муваффақиятсизликка дуч келган мураббий кейинги мавсумда Дания клуби билан Чемпионлар лигасида мақтанишга арзигулик натижаларни қўлга киритади.

5. Дан Петреску

Петрескунинг чегара билмас жанжаллари, албатта, «Динамо»нинг ўйинларига ҳам таъсир кўрсатмай қолмади. Бир қарашда бу у қадар ваҳимали эмасдек туйилганди. Эҳтиросли румин мураббийи Россия премьер-лигасида ўзига хос характери билан ном чиқарган, шу боис аксар ҳакамлар унинг ҳаракатларига эътибор бермасди, лекин Петрескунинг хурмача қилиқлари чегара билмасди. Петрес ҳаддан ташқари жазавага тушиб гапирар, аммо шунда ҳам кўпчилик уни ҳаддан ташқари бефаросат ёки дидсизга чиқармас, Петрескунинг ҳаракатларини унинг ҳиссиётга берилувчанлиги билан изоҳлашарди.

4. Жорже Жезуш

Португалиялик меҳнатгаш мураббий жуда оғир йилни бошидан кечирган. Драматик ўйинлардан бирида «Бенфика» сўнгги дақиқаларда имкониятни бой беради. Португалия кубоги доирасидаги бу мағлубиятдан кейин Жезуш Оскар Кардосо билан билан муштлашади. Миллий чемпионат доирасидаги учрашувда эса «Гимарайнш» мағлуб этилади, лекин ўша матч давомида Жезуш ўйинни мухлислар қаторида туриб кузатишга мажбур бўлади.

3. Паоло Ди Канио

Бу инсонни ҳам юқоридаги мураббийлар сингари ўз ҳиссиётларини жиловлай олмайдиганлар сирасига киради. Унинг мураббийлик фаолиятида ўзига хос ҳаракатлар истаганча топилади: керак бўлса, ўйинчилар билан жанжаллашган, ҳакамларнинг деярли ҳар бир ҳаракатини танқид остига олган, ён ҳакамларга эътироз билдиришдан чарчамаган. Матбуот анжуманларида ҳам исёнкорона фикрлари билан ажралиб турган.

2. Жозе Моуринью.

Португалиялик мутахассиснинг антиқа, ноодатий фикрлари, футболчилару футбол жамоатчилиги билан жанжаллари ҳақида кўпчилик эшитган бўлса керак. Умуман, Жозенинг ғайриоддий характерга эга эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Унинг таржимаи ҳолида журналистларга қўполлик қилиш, матбуот анжуманларида кескин фикрлар билдириш, фотомухбирлар билан жанжаллашиш, футболчилар билан зиддиятга бориш каби ҳолатлар истаганча топилади. Энг қизиғи, Моуринью ўзини ҳеч қачон қуюшқондан чиққан деб ҳисобламайди. У доим бир гапни такрорлайди: “Менимча, мен айни дамда ҳар қачонгидан ҳам яхшиман”.

1. Юрген Клопп

Айнан ана шу инсон Жозенинг жиззакилик борасида етакчи бўлишига йўл қўймади. Клопп ўтмиш ва бугуннинг энг эҳтиросли мураббийи дея тан олинган. Бунга эса унинг ҳар бир ўйинда ғалабага интилишини сабаб қилиб кўрсатишади. Аслида ҳам шундай. Умуман олганда, Юргеннинг асабийлашиши учун футболчиларнинг арзимас хатоси ҳам етарли бўлиши мумкин. Аммо бу хислати уни ўзига хос фазилатига айланган. Боиси Клопп мақтанишга арзигулик натижаларни қўлга киритган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:57, 23.06.2017.
Ўқилди: 13098 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.