Туркиянинг «Бешиктош» клуби «Реал» ҳимоячиси Пепе учун таклиф тайёрламоқда.
Футболчи бир ҳафтадан кейин эркин агентга айланади. У қайси клубга ўтса ҳам текинга ўтиши мумкин. AS хабарига кўра, туркияликлар ҳам шу вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи.
Шунингдек Пепега бошқа клублардан ҳам таклифлар бор. Аввалроқ, португалиялик футболчи «ПСЖ» таклифини рад этганди.