"Реал" клуби ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси Альваро Арбелоа фаолиятини тугатганлигини эълон қилди. Футболчи буни Marca нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
"Хайрлашадиган вақт келди. Жисмоний ҳолатим яна ўйнашга тайёр эди. Мадрид - менинг ҳаётим, аммо ҳеч қачон уларга қўнғироқ қилиб иш сўрамайман, аммо қўнғироқларни шитишга доим тайёрман", - дейди Арбелоа.
34 ёшли Арбелоа "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Реал"га қайтишдан аввал "Депортиво" (2006-2007) ва "Ливерпуль" (2007-2009) клублари сафида ўйнаган. Ўтган мавсумни у "Вест Ҳэм"да ўтказди ва 4 учрашувда қатнашди.
Арбелоа Испания термаси сафида жаҳон чемпиони(2010) ва икки карра Европа чемпиони (2008, 2012) ҳисобланади. "Реал" билан икки марта ЕЧЛ ғолиби (2014, 2016), УЕФА Суперкубоги соҳиби (2015) ва клублар ўртасида жаҳон чемпиони (2015) бўлган. Испания чемпиони (2012), Испания кубоги (2011, 2014) ва Испания Суперкубоги (2013) эгаси.