Кириш Регистрация

«Қўқон-1912» Ёшлар лигасида «Олмалиқ»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Олмалиқда, Ёшлар лигаси 15-турида «Олмалиқ» ҳамда «Қўқон-1912» жамоаларининг ўринбосарлари ўзаро куч синашди.

Учрашувни жамоалар эҳтиёткорлик билан бошлашди. 13-дақиқада мезбонларнинг жаримадан тепган тўпини ҳимоячилар қайтаришди. Орадан бироз ўтиб, Андрей Сидоров қулай вазиятга эга бўлган эди. Унинг зарбаси кучсиз чиқди.
22-дақиқада Аброр Раҳмонов узоқдан ажойиб зарба йўллади. Кучли ва аниқ зарба. Дарвозабон биринчи уринишда тўпни қўлидан чиқариб юборди. Такрорий уринишида ушлаб олди.
27-дақиқада Андрей Сидоров бирга-бир вазиятда гол уролмади. Дарвозабон эпчиллик қилди.
Танаффусга жамоалар 0:0 ҳисобида чиқиб кетишди.
Иккинчи тайм бошида мезбонлар қулай вазиятдан фойдалана олишмади. Рахматуллаев деярли бўш дарвозага тўпни теполмади.
51-дақиқада "Олмалиқ" гол урган эди. Қанот ҳаками ўйиндан ташқари холатни қайд этди.
63-дақиқада аввалига Сидоров сўнгра Баратовнинг зарбалари кўнгилдагидек чиқмади. Ҳимоячилар ҳалақит қилишди.
69-дақиқада Исломжон Абдуллаев меҳмонларни голдан сақлаб қолди. У Рахматуллаевнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини қайтарди.
90-дақиқа ўтиб бораётган паллада Аваз Маматхўжаев барибир ўз мақсадига эришди. У ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб бориб, дарвозанинг узоқ бурчагига кучли зарба йўллаб ҳисобни очди ва жамоасига ғалаба келтирди.

Ёшлар лигаси, 15-тур
«Олмалиқ» – «Қўқон-1912» - 0:1 (0:0)
Гол: Маматхўжаев (90)
Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов.
"Олмалиқ": 99. Низомиддин Зиявутдинов , 3. Шахзодбек Алақулов, 4. Азизбек Суюнов, 6. Яхё Рўзиев, 7. Дадахон Юсупов, 8. Мурод Ражабов, 9. Авазжон Рахматуллаев , 11. Шахбоз Умаров, 17. Миржалол Мирюсупов, 18. Жасурбек Умаров, 19. Қувондиқ Мўминов.
«Қўқон-1912»: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Дониёр Тўлашев, 6. Дилшод Баратов, 8. Бахтиёр Абдубаннонов, 10. Аброр Раҳмонов, 11. Андрей Сидоров, 19. Достон Мелиқўзиев, 24. Маъмур Раҳимов, 25. Исмоил Охунжонов, 28. Авазхон Маматхўжаев, 29. Иқбол Маликжонов.
Захира: 12. Азиз Ашуров, 7. Рамзбек Исақов, 15. Иброҳим Аҳмаджонов, 22. Мўминжон Содиқжонов. 33. Иброҳимжон Мухторов, 70. Иброҳимжон Усмонов, 75. Собир Ҳамидов.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 19:48, 24.06.2017.
Ўқилди: 3164 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.