Испаниянинг Marca нашри ёзги трансферлар бозорини ўрганиб чиқиб, энг кўп пул сарфлаётган клублар ўнлигини тузди.
Унга кўра, 25 июнь ҳолатига «Милан» клуби трансферлар учун энг кўп маблағ сарфлагани аниқ бўлди. «Россонери» шу кунгача 4 нафар футболчи учун 102 млн евродан воз кечган.
Ёзда трансферларга энг кўп пул сарфлаган клублар:
1. Милан – 102 млн евро
2. Манчестер Сити – 90 млн евро
3. Бавария – 70,5 млн евро
4. Эвертон – 55,5 млн евро
5. Реал Мадрид – 45 млн евро
6. Боруссия Д – 44 млн евро
7. Ливерпуль – 39 млн евро
8. Ювентус – 37 млн евро
9. Манчестер Юнайтед – 35,2 млн евро
10. Монако – 33 млн евро