Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Висенте Дель Боске Криштиану Роналдунинг «Реал»ни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарга ўз муносабатини билдириб ўтди.
«Агар Роналду кетса, бу катта йўқотиш бўлади. Ҳозирда у ва Месси испан футболини белгилаб бермоқда. Биз Месси ва Роналду эпохасида яшамоқдамиз. Икки футболчи Испания чемпионатида ўйнаётгани — бизнинг омадимиз. Мухлисларни стадионга жалб қилишда бу муҳим аҳамиятга эга. Лекин хар бир одам солиқ тўлаши шарт», — деди мутахассис.