«Реал» президенти Флорентино Перес «Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг оиласи билан учрашгани ҳақидаги хабарга ўз фикрини билдириб ўтди.
«Погба билан нима содир бўлганини унутмаслик керак. Ўшанда ҳам бизга футболчини сотиб олиш кераклиги ҳақида гапиришганди. Мбаппе – ажойиб ва ёш футболчи. Менга кучли футболчилар ёқади, аммо жамоа 24 футболчидан ташкил топади, майдонга эса 11 нафар футболчи тушади. Кўпгина кучли ўйинчиларга «Реал»дан жой топилмаслиги мумкин. Ҳозирда энг кучли таркибга эгамиз ва биз буни исботладик.
Зидан бир неча йиллардан бери Мбаппени кузатиб келмоқда. Аммо 18 ёшда ҳамма ҳам "Реал"да ўйнаб кета олмайди. Агар Мбаппени харид қилсак, «Реал»ни ким тарк этади? Бироз сабр керак», — деди Перес.