Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

МОҚ «Ислом бирдамлик ўйинлари»нинг ҳар бир олтинига 10 миллион сўмдан берди ва 152 кишини мукофотлади

Баҳо:
+ | -

29 июнь куни Олимпия шон-шуҳрати музейида «Ислом бирдамлик ўйинлари»да совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчиларни, улар қаторида спорт соҳасида меҳнат қилаётган бир қатор журналистларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Боку мезбонлигида ўтказилган IV «Ислом бирдамлиги ўйинлари»да илк марта иштирок этган Ўзбекистон делегацияси 54 мамлакат орасида 4-ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлган ва 63 та медаллар шодасига эга чиққанди: 15 та олтин, 17 та кумуш ва 31 та бронза. МОҚ ҳузуридаги «Ўзбекистон олимпиячиларини қўллаб қувватлаш жамоат фонди» совриндор бўлган 65 нафар спортчи ва 87 мураббийни тақдирлашга қарор қилди.

Унга кўра, Боку—2017 фестивалида қўлга киритилган ҳар бир олтин медаль учун 10 миллион сўм миқдорида мукофот пули тайин қилинди. Кумуш учун 5 миллиондан, бронзага 3 миллион сўмдан ажратилди. Бунда спортчилар қўлга киритган ҳар бир медали учун алоҳида-алоҳида пул мукофотига эга чиқиши белгилаб қўйилган, деб маълумот берди МОҚ матбуот котиби Зафар Имомхўжаев. Масалан, енгил атлетика спорт турида мамлакат шарафини ҳимоя қилиб, 1 та олтин ва 3 та кумуш медалга эга чиққан Анастасия Сердюкова ҳар бир мукофоти учун алоҳида-алоҳида мукофотга лойиқ кўрилган.

МОҚ спортчиларни совриндор қилган мураббийларни ҳам унутмади ва уларга 5 миллион сўмдан мукофот ажратишга қарор қилди. Мукофотларни ўз эгаларига МОҚ президенти Алишер Султонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов топширди.

27 июнь — ОАВ ходимлари куни муносабати билан соҳада фаол меҳнат қилаётган бир қатор журналистларга ҳам эсдалик совғалари тақдим этилди. «Ташаккурномалар»ни ўз эгаларига МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов топширди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 13:16, 29.06.2017.
Ўқилди: 5006 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.