Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Теннисчи Винус Уильямснинг улови билан тўқнашган машинадаги қария вафот этди

Баҳо:
+ | -

Жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткаси Винус Уильямс 78 ёшли қария ҳаётдан кўз юмган автоҳалокат сабабчиси бўлиб қолди, деб ёзди «Sports.ru». Воқеа 9 июнь куни Флоридада рўй берган бўлса, орадан икки ҳафта ўтиб қариянинг жони узилди.

Винус чорраҳага яқинлашиб қолганида ён томонидан чиқиб келаётган машинани кўриб қолади ва дарҳол тормоз беради. Шунга қарамай, икки қария жой олган машина барибир теннисчининг уловига келиб урилади.

Уильямс тезкор тормозга сабаб сифатида олдиндаги тирбандликни кўрсатган, яъни, бунда газ бериб, воқеа жойидан бироз илгарилаб кетишга имкон бўлмаган. Гувоҳлардан бири эса Винуснинг тормозни керагидан кўп ва тез босиб юборганини очиқлаган.

78 ёшли Жером Барсон автоҳалокат натижасида бошидан жароҳат олиб, касалхонага олиб кетилган. Унга ҳамроҳлик қилаётган аёли эса жароҳатланган. Орадан икки ҳафта ўтиб Жером Барсоннинг жони узилди.

Америкада чоп этиладиган TMZ нашри полициянинг воқеа жойидан ёзилган ҳисоботидан кўчирма олишга муваффақ бўлган. Бунда Винус Уильямснинг қонидан ҳеч қандай алкоголь ёки наркотик моддалар топилмагани қайд этилган. Шундай бўлса-да, ҳалокат айбдори сифатида айнан теннисчи кўрсатилган. Унга қандай жазо чораси қўлланилиши борасида аниқ ахборот йўқ.

Манба: sports.ru
Киритилди: 10:50, 30.06.2017.
Ўқилди: 3452 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.