Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Самвел Бабаян нима мақсад билан Россияга борди?

Баҳо:
+ | -

Россияда Конфедерациялар кубогининг ҳал қилувчи баҳслари давом этмоқда.

Ўзбекистоннинг ЖЧ саралаши доирасидаги ҳозирги ҳолати барчага маълум – Хитой ва Жанубий Кореяни мағлуб этишса, бас. Аммо гуруҳда ҳали учинчи ўрин учун ҳам кураш давом этмоқда. Хўш, Конфедерациялар кубоги турнири терма жамоамизнинг тайёргарлик жараёнига қандай таъсир ўтказиши мумкин.

КЕНГУРУЛАР ЮРТИДАН КЕЛГАН ФУТБОЛ

Аввало, Австралия терма жамоасининг саралаш баҳсларидаги ҳолатига қарасангиз, уларнинг аҳволи ҳам ҳавас қилар даражада эмас. Худди Ўзбекистон каби десак ҳам бўлади.

Албатта, “соккеруз”нинг мазкур турнирда ғалаба қозонишини ҳам ҳеч ким кутмаганди. Аммо Германия терма жамоаси дарвозасига киритилган икки гол ва Чили билан дуранг жамоанинг даражасини кўрсатиб тургандек.

Австралияликларга нима етишмади? Балки вазиятларни голга айлантиришда совуққонлик етишмагандир? Тезкор паслар, тўп билан ишлаш санъати, жамоавий тарзда тўпни ушлаш барчаси яхши шаклланган.

Айниқса, Чилига қарши ўйинда Австралиянинг техник томондан кучли эканлиги ва тўпни қанот-қанотга оширишдаги аниқлик кўринди ва чилилик ҳимоячилар уларни ёпишга улгурмай қолишди.

Шунингдек, австралияликлар жарима зарбалари вақтида рақиб жарима майдонидан жой олишда ҳам анча самарали ўйин кўрсатишди. Ҳа, айнан манашу яхши шаклланган факторлар ва йил давомида керакли натижаларга эришгани учун учун ҳам “соккеруз” манашу турнирда иштирок этди.

МЕКСИКАЧА РИТМ ВА БАРҚАРОРЛИК

Фарас қилинг, Ўзбекистон терма жамоаси саралаш баҳсларида учинчи ўринни олди ва плей-офф баҳсида КОНКАКАФ минтақасининг тўртинчи ўринни эгаллаган жамоасига рўбаро келди.

Жадвалнинг ҳозирги ҳолатига қараб айтадиган бўлсак, бу ўринга номзод жамоалар АҚШ, Панама ва Гондурас.

Бу жамоалар сўнгги йилларда Мексика терма жамоаси билан рақобатлашиб келмоқда ва мексикаликлар кўпинча булардан устун келмоқда.

Сочи ва Казан майдонларида бўлиб ўтган ўйинлар кўрсатдики Мексиканинг устунлиги ўйинчиларнинг сифати ҳамда жамоавий барқарорликда. Мексикаликлар тўп назоратидан ҳам кўра кўпроқ тезкор ҳужумлар ҳисобига ўйин кўрсатишга ҳаракат қилади.

Бу тактика худди 1986 йилги Жаҳон чимпионатида иштирок этган Валерий Лобановски бошқарувида СССР терма жамоасининг ўйинига ўхшайди. Ўша йилги Мундиал айнан Мексикада бўлиб ўтганди.

Португалияга қарши ўйинда мексикаликлар ҳар икки голни ҳам таймлар якунида киритишди. Гарчи Португалия бутун ўйинни назорат қилишга интилган бўлсада, шимолий америкаликлар ўз ишини уддалашди.

Россияга қарши Қозондаги ўйинда эса Руслар Мексикани мағлуб этиш йўлини топгандек туюла бошлаганди, аммо керакли жойда ўйинга тепм қўшишди ва натижага эришишди.

Буларнинг барчаси олдиндан ўйланган так-тика асосида шаклланган ўйиндек.

Аммо кеча бўлиб ўтган Германияга қарши кечган ўйинда мексималикларга қайсидир жиҳат етишмай қолди.

Хулоса шуки, турнир аутсайдерлари ҳам ўртача жамоалари ҳам етакчиларга қарши қўрқмай курашга киришди. Шуниси маълумки, ҳар-бир жамоанинг ўзига яраша тактикаси, ўйин услуби бор.

Хўш, бизнинг терма жамоамизчи? Олдинда иккита ўйин қолди, буёғига йўқотадиган ҳеч нарса қолмади.

Устига - устак терма жамоамизнинг "буюклик"да танилган мураббийи Самвел Вячеславович Бабаян ҳам Россияда ўтаётган нуфузли мусобақа меҳмони бўлди.

Ҳўш, шунча сарф-ҳаражат орқали бирор бир натижага етишиб бўладими? Олдимизда турган муҳим икки ўйинда камида кичик 1:0 ҳисоби акс оладими.

Буларнинг барчасига 5 - сентябрь куни Тошкентга бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашувидан сўнг жавоб оламиз. ЎФФ вакиллари ҳалққа берган ваъдаларини бажара олишадими? Ёки биз яна Жаҳон Чемпионати мусобақасини шунчаки телевизор орқали томоша қиламизми?

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 17:19, 30.06.2017.
Ўқилди: 16815 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [7370]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3442]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3082]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2482]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2432]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2164]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [2059]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [2028]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1984]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1970]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.