Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Ўзбекистон кубоги. «Динамо» ўз уйидаги дастлабки ўйинда ютқазди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубоги чорак финал дастлабки учрашуви доирасида Самарқандда «Машъал» жамоасини қабул қилган «Динамо» жамоаси кичик ҳисобда муваффақиятсизликка учради.

Учрашув тизиги ўйин давомида мезбонлар қўлида бўлсада, яратилган имкониятлардан унумли фойдаланилмади. Иккинчи таймда учта ҳужумчи билан тўп сурган самарқандликлар ҳужумкорликка интилишган бўлишсада, меҳмонлар ҳимояси ва дарвозабони ишончли ўйин намойиш этишди.

56-дақиқада эса муборакликларнинг қарши ҳужуми гол билан якунланди. Марадона Сафаровнинг чамаси 20 метрлардан йўллаган зарбаси Темур Жўраев дарвозасининг узоқ бурчагидан жой олди.

Учрашув якунигача «Динамо» футболчилари гол уришга ҳар қанча интилишмасин, ҳисоб ўзгармади, 0:1

Жавоб учрашуви 4 июль куни Муборакдаги Бахром Вафоев номли стадионда ўтказилади.

Ўзбекистон Кубоги. 1/4 финал. Дастлабки учрашув.

«ДИНАМО» - «МАШЪАЛ» - 0:1

Самарканд, 4800 томошабин.

Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), Б. Юльчараев (Гулистон)

Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

Гол: Марадона Сафаров 56.

«Динамо»: 27.Темур Жўраев, 2.Миркомил Локаев, 5.Фирдавс Абдусалимов, 6.Акмал Бозоров, 8.Жасур Азимов, 10.Жавоҳир Қаҳрамонов (19.Орифжон Мамажонов, 62), 14.Раду Рогак, 17.Алексей Николаев (11.Абдумалик Абдуллаев, 65), 20.Амиржон Сафаров, 26.Саиджамол Давлатжонов, 41.Жасур Қурбонов (9. Сардор Сулаймонов, 46).

«Машъал»: 35. Жавоҳир Илёсов, 6.Сардор Абдураимов, 10.Ҳумоюн Муртазоев, 16. Марадона Сафаров, 18.  Аббос Шодмонов (2.  Искандар Шайқулов, 65), 19. Зоҳир Қўзибоев, 22. Бобур Қосимов (3. Сардор Рахмонов, 71), 31. Игорь Тиманюк, 44. Асил Бегимқулов, 55. Аваз Агалиев, 77. Абдуллоҳ Олимов.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 20:55, 30.06.2017.
Ўқилди: 3223 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13753]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6911]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5552]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5236]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3582]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2690]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2101]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2046]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1856]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1800]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик