Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Жанубий Корея терма жамоаси кўп минг сонли мухлислар олдида талвасага тушади!

Баҳо:
+ | -

Жанубий Корея терма жамоаси 31 август куни ЖЧ саралашидан ўрин олган Эронга қарши ўйинни Сеулдаги муҳташам "Seoul World Cup Stadium"да ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда кеча Жанубий Корея футбол ассоциацияси хабар тарқатди.

Ушбу ўйинда мезбонларни ғалабадан бошқа ҳар қандай натижа қониқтирмаслиги тайин. Ҳозирда терма жамоага бўлган ишонч ва футболчиларнинг руҳияти жуда паст ҳолатда. Бунинг устига ҳозирча терма жамоа бош мураббийи ким бўлиши ҳам аниқ эмас. Катта эҳтимол билан ушбу ўринга бир неча мавсум "Улсан"га бош мураббийлик қилган ва ҳозирда футбол ассоциациясида фаолият кўрсатаётган Ким Ҳо Гон тайинланиши мумкин.

Янги тайинланадиган мураббий олдида қатор муаммолар ва юқори босим бор. Жамоанинг "козири" ҳисобланган Сонг Ҳеунг Мин Қатарга қарши ўйинда тирсагини синдириб олган. Жамоа сардори, "Суонси" аъзоси Ки Сонг Ёнг ҳисобида сариқ карточка бор. У Эрон билан ўйинда огоҳлантирилса 5 сентябрь куни Тошкентга бормайди. Энг катта муаммо футболчиларнинг руҳиятини кўтариш масаласи кўндаланг турибди. Ҳозирча корейсларга ягона умид учқуни бўлиб турган нарса — Эроннинг ЖЧ масаласини муддатидан аввал ҳал қилганлиги ва Карлос Кейрушнинг Сеулга иккинчи таркиб футболчиларини олиб келиши эҳтимолидир. Шундай ҳолатда ҳам Сеулда ўтадиган ўйинда мухлислар билан стадионни тўлдириш осон эмас. Корейс футболчилари жуда ҳиссиётли ҳисобланишади. Буни Жанубий Корея футбол ассоциациясининг исми ошкор этилмаган раҳбари маҳаллий "Football Journal" нашрига берган интервьюсида тасдиқлаган:

"Эронга бой берилган сафар ўйинида стадион 75,800 нафар мухлис билан тўлган эди. Ушбу тирбандликни кўриб футболчиларимиз ўйин бошланмай туриб ҳаяжондан титроққа туша бошлашди. Бу аниқ сезилди. Кейин воқеалар ривожидан хабардорсиз".

Нима бўлган тақдирда ҳам Ўзбекистон терма жамоаси Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўтадиган ўйинларга жиддий тайёргарлик кўриши лозим бўлади.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:28, 02.07.2017.
Ўқилди: 13049 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.