Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

Европа футболи тарихидаги энг узун ғалабали сериялар

Баҳо:
+ | -

Футболда ғалаба қозониш деярли ҳар бир жамоага насиб этади. Ҳар ҳолда, бутун мавсум давомида ғалаба кўчасига кирмаслик - камдан-кам ҳолатда учрайдиган ҳодиса.

Аммо шунинг баробарида кетма-кет равишда зафар қучиб, бу борада ажойиб серия қайд этиш саноқли клублар қўлидан келишини айтиш жоиз.

«СЭ» нашрининг рекордлар туркумидаги навбатдаги мақоласида Европа миллий чемпионатлари тарихида кузатилган энг узун 10та ғалабали серия ҳақида сўз боради.

«БЕНФИКА» - қаторасига 29та ғалаба
Турнир: Португалия чемпионати
Серия муддати: 1972 йил 9 апрель - 1973 йил 1 апрель
Ўтган асрнинг 60-70-йиллари «Бенфика» ҳам энг даҳшатли клублар қаторида тилга олинарди. Португалияликлар ўша давр Европа Чемпионлар кубоги финалига нақ 5 марта чиқишган ва 2та уринишда бош соврин соҳибига айланишган. Умуман, «бургутлар» шу икки 10 йиллик муддат ичида Португалия миллий чемпионати олтин медалини 14 марта (!) ютишганди. Ўша жамоа таркибида Эйсебио ёрқин нур сочиб, бирин-кетин турли рекордларни янгилаган. «Бенфика» эса хусусан, деярли имкони йўқдек кўринадиган ноёб натижани ҳам расмийлаштирган - Португалия чемпионатида кетма-кет 29та ғалаба. Ушбу узун зафарли юриш деярли бир йил давом этган: мавсум-1971|1972 охирида 6та ўйинни ўз фойдасига ҳал қилган жамоа кейинги биринчиликда ақлга сиғмас статистика қайд этганди - 28та ғалаба ва 2тагина дуранг. Шу дуранглардан бири натижасида суперсерия узилади - 1973 йилнинг 1 апрель куни «Порту» ҳужумчиси Флавиу Минуану ўйиннинг асосий вақти тугашига атиги 4 дақиқа қолганида «Бенфика» дарвозасига жавоб тўпини киритиб, Лиссабон клубининг давомийлик олган тетик маршига нуқта қўяди.

«ДИНАМО» (Загреб) - қаторасига 28та ғалаба
Турнир: Хорватия чемпионати
Серия муддати: 2006 йил 8 ноябрь - 2007 йил 23 сентябрь
Манжукич, Модрич, Эдуарду, Чорлука - 2000-йиллар ўрталарида Загреб «Динамо»си етакчилари ролида порлашган йигитлар кейинчалик Европанинг энг кучли чемпионатларида омадли ўйнашди, ўйнашмоқда. Бунчалик кўп иқтидорларни ўз сафига жамлаган жамоанинг ички биринчиликда дуч келган рақибга дарс берганида ажабланадиган томони йўқ. Хуллас, загреблик шоввоз- лар ғолибона юришни мавсум-2006|2007нинг биринчи қисмида бошлаб, кейинги чемпионатгача давом эттиришди. Бироқ «Динамо»нинг «Бенфика» рекордига етиши учун атиги бир қадам етишмади. Албатта, хорватлар португалияликлар қайд этган натижани яхши билишарди ва улардан ўзиб кетиш ниятида эканликларини ҳам яширишмайди. Бироқ камтарингина «Вартекс» барчасини бузади-қўяди. Вараждинда кечган оловли ўйин маҳаллий гранднинг 3:4 ҳисобидаги мағлубияти билан хотима топганди.

«ФЕРЕНЦВАРОШ» - қаторасига 28та ғалаба
Турнир: Венгрия чемпионати
Серия муддати: мавсум-1930|1931 - мавсум 1932|1933
Венгриянинг ўша вақтдаги чемпионатларидан ҳаттоки, саналари ёзилган бутунроқ тақвим ҳам қолган эмас, шунга қарамай, «Ференцварош» қаҳрамонлиги хусусида маълумотлар етарли. Жамоанинг чаққон йигитлари мавсум-1931|1932да фантастик натижа кўрсатишади - 22та ўйинда 22та ғалаба, тўплар нисбати - 105:18. Умуман, «Ференцварош»нинг ғолибона серияси нақ 3та мавсум ўйинларини ўз ичига олганди.

ПСВ - қаторасига 22та ғалаба
Турнир: Голландия чемпионати
Серия муддати: 1987 йил 26 апрель - 1988 йил 17 январь
Машҳур Гус Хиддинк ўзининг илк мураббийлик мўъжизасини Эйндховенда намойиш этганди. ПСВ бошқарувини мавсум-1986|1987 тугашига 10та тур қолганида қўлга олган ёш мутахассис бир уринишда кетма-кет ғалаба қозониш масаласида узун суперсерияга асос солади. Қолаверса, ПСВ ўша мавсум финиш маррасида «Аякс»дан ўзиб кетиб, олтин медални ўзиники қилади. Оддий айтганда, 1987 йил баҳорда 6 марта зафар қучган жамоа кейинги мавсумда қаторасига 16та ўйинда 3 очкодан ишлайди ва яна чемпионат шоҳсупасига кўтарилади - бу сафар ҳеч қандай муаммосиз. Хиддинк шогирдлари шунингдек, Голландия кубоги ва Чемпионлар кубоги турнири бош совринини ҳам бегона қилишмаганди.

«БАВАРИЯ» - қаторасига 19та ғалаба
Турнир: Германия чемпионати
Серия муддати: 2013 йил 19 октябрь - 2014 йил 29 март
Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолиятининг Бавария ўлкасидаги даврини байрамона бошлай олмади - Германия суперкубоги учун Дортмунд «Боруссия»сига қарши кечган баҳсда мағлубият аламини татиб кўрди. Бироқ 2-3та ўртоқлик-назорат ўйинидан кейин ҳаммаси ўз изига тушди. Хусусан, мюнхенликлар бошқа бир суперкубок (Европаники) йўлида «Челси»ни мағлубиятга учратишди ва бундеслига иштирокчиларини бир четдан «қира» бошлашди. Октябрь ойи якунига бориб, Роббен, Мюллер, Манжукич ва уларнинг дўстлари нафақат мағлубият, балки дурангни ҳам унутишди. «Бавария» шу тариқа март ойи охирида чемпионликни расмийлаштирди ва озгина бўшашди, чоғи. Қисқаси, «Хоффенхайм»га қарши учрашувдаги дуранг билан ғалабали серияси тўхтади. Лекин қаторасига 19та ғалаба ҳам немис элит дивизиони учун рекорддир.

«ИНТЕР» - қаторасига 17та ғалаба
Турнир: Италия чемпионати
Серия муддати: 2006 йил 25 октябрь - 2007 йил 28 февраль
«Интер»нинг ушбу серияси - «кальчополи» можаросининг тўғридан-тўғри самараси. 2006 йил ёзда «А» серияси асосий бойлиги олинган конга ўхшаб қолди - «Ювентус» қуйи дивизионга сургун қилинди, «Милан», «Лацио» ва «Фиорентина» жамоалари эса мавсумни жарима очколари билан бошлади. Бошқача айтганда, таъқибчиларга нисбатан анча яхши ҳолат ҳосил қилган «Интер» бутун чемпионат масофасини бир нафасда босиб ўтди. Аниқ ифода этсак, «нерадзурралар» 38та тур давомида 1 мартагина ютқазишди ва куз-қиш даврида 17та ўйиндан иборат ажойиб ғалабали серия қайд этишди.

«РЕАЛ» - 16та ғалаба
Турнир: Испания чемпионати
Серия муддати: 2016 йил 2 март - 2016 йил 21 сентябрь
«Реал» томонидан ўтган йили ўрнатилган Испания рекордини мутлақо «Зидан номидаги серия» сифатида таърифлаш мумкин. Буюк собиқ футболчи ўша вақт мураббий ролида қандайдир каромат кўрсатган эмасди. Шунга қарамай, январь ойида омадсизликка юз тутган Рафаэль Бенитес ўрнини эгаллаган Зизу «Қироллик клуби»ни бир ҳаракатда, қандайдир 2 ой ичида ғалаба териш машинасига айлантирди, гўё. Тўғри, мавсумнинг иккинчи ярмида қўлга киритилган қаторасига 12та ғалаба ҳам финишда «Барселона»дан ўзиб кетиш учун камлик қилди. Кейин «Мадрид» ЧЛ финалида «Атлетико»ни енгиб, ўзига хос компенсация олди. Навбатдаги мавсумда эса барча фронтларда ҳаммасига улгуриб, охирги 5 йил мобайнига илк марта примеро олтин медалини олди, асосий еврокубок соҳибига айланди.

«БАРСЕЛОНА» - қаторасига 16та ғалаба
Турнир: Испания чемпионати
Серия муддати: 2010 йил 16 октябрь - 2011 йил 12 февраль
Хосеп Гвардиола имзоси остидаги яна бир рекорд. Мавсум-2010|2011да унинг «Барселона»си ўзи иштирок этган 3та турнирда ҳам ғалаба қозонишга яқин келди, бироқ Испания кубоги финалида «Реал»га имкониятни бой берди. ЧЛ бош соврини ва примеро олтин медали эса каталонияликлар мулкига айланди. Биласиз, Испания чемпионатини баъзан «2та клуб турнири» қабилида таърифлашади. Бу тавсиф доим ҳам тўғри келавермасада, ўша мавсум «Барселона» ва «Реал» чиндан ҳам, бошқалардан бир бош устун эканлигини исботлаганди. Мана, эътибор қаратинг, Каталония жамоаси ҳаттоки, 16та ўйиндан иборат ғалабали серияга қарамай, «Мадрид»дан яққол ўзиб кетолмаганди. Яъни турнир жадвалининг якуний ҳолатида ўртадаги фарқ атиги 4 очкони ташкил қилганди: 96га 92та.

«АРСЕНАЛ» - қаторасига 14та ғалаба
Турнир: Англия чемпионати
Серия муддати: 2002 йил 10 февраль - 2002 йил 24 август
«Арсенал» мухлислари нақадар ўзгаришди-я... Улар олдинлари Арсен Венгерни бошларида кўтариб юришга тайёр туришарди, энди эса гоҳо ундан истеъфо талаб қилишади, баъзан «4» рақамини кўрсатиб, оғриқли кулишади. Ҳа, 2000-йиллар бошида француз мураббийи ҳам бошқача эди - ЧЛ йўлланмаси учун қанча очко олиш кераклиги ҳисобламасди, балки мукофот ва ғалабаларни кўзларди. Шунга яраша ҳамма уни дуо қилишдан чарчамасди. Демак, «канорирлар» мавсум-2001|2002 финишида кетма-кет 13та ўйинда ғалаба нашидасини суриб, Венгер қўл остида иккинчи марта Англия чемпиони мақомини олишади. Ғалабали одим келаси мавсум ҳам давом этади, бироқ атиги битта ўйинга чўзилади, холос.

ЦСКА - қаторасига 13та ғалаба
Турнир: Россия чемпионати
Серия муддати: 2014 йил 15 март - 2014 йил 17 август
Ғалабали одим масаласида Россия чемпионати рекорди ЦСКАга тегишли. Леонид Слуцкий жамоаси 2014 йилнинг баҳорида кетма-кет 10та ўйинни ўз фойдасига ҳал қилиш асносида бироз толиққан «Зе­нит»дан олтин медални шунчаки, тортиб олди. Эътиборлиси, «ҳарбийлар»нинг узун сериялари айнан питерликларга қарши кечган учрашув билан бошланган эди. ЦСКАнинг ушбу юришига 13та ўйиндан кейин яна бир азалий рақиби - «Спартак» чек қўйганди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:45, 02.07.2017.
Ўқилди: 8737 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.