Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Олий лига. “Бунёдкор” – “Насаф” (превью)

Баҳо:
+ | -

“Насаф” биринчи давранинг қолдирилган 3-тур учрашувини Тошкент шаҳрида “Бунёдкор” жамоасига қарши ўтказади.

Ўйин 4 июл сешанба куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Мазкур учрашув соат 19:00да бошланади.

Шу пайтгача Олий лигада бу икки жамоа 20 маротаба куч синашишган. Ўтказилган ўйинларнинг 9 тасида “Бунёдкор”нинг қўли баланд келган бўлса, 8 учрашувда кучлар тенг келган. “Насаф” футболчилари уч ўйинда ғалаба нашидасини суришган. Тўплар фарқи – 26:10 “қалдирғочлар” фойдасига.

Ўтган йилги мавсумда Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувда 1:1 дуранг натижаси қайд этилган бўлса, иккинчи даврадаги Тошкентда бўлган учрашувда “Бунёдкор” жамоаси 1:0 ҳисобида ғалабага эришган.

“Насаф” сўнгги бор “Бунёдкор”ни Тошкентда 2014 йили мағлуб этган.

Бу жамоалар Тошкентда 10 бор куч синашишган. Шундан 1тасида “аждарлар” ғалабага эришишган. “Бунёдкор” эса Тошкентда етти марта ғалаба қозонган. Қолган 2 учрашувда ғолиб аниқланмаган.

Айни пайтда “Насаф” 26 очко билан турнир жадвалининг 3-поғонасини эгаллаб турибди. “Бунёдкор” жамоаси ҳисобида 18 очко бор. Улар турнир жадвалининг 12-поғонасида боришмоқда.

Қуйида ушбу жамоаларнинг Тошкентда қайд этган барча натижалари билан таништириб ўтамиз.

БУНЁДКОР – НАСАФ 3:0 (1:0)
18.06.2007. 13-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 3500 томошабин

БУНЁДКОР – НАСАФ 4:0 (2:0)
13.08.2008. 20-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 7516 томошабин

БУНЁДКОР – НАСАФ 2:1 (1:0)
24.08.2009. 19-тур. Тошкент. «Жар» стадиони. 5672 томошабин

БУНЁДКОР – НАСАФ 5:0 (2:0)
28.07.2010. 5-тур. Тошкент. «Жар» стадиони. 5844 томошабин

БУНЁДКОР -НАСАФ 2:1 (0:0)
11.06.2011. 11-тур. Тошкент. «Жар» стадиони. 8305 томошабин.

БУНЁДКОР – НАСАФ 0:0
16.06.2012. 10-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 3977 томошабин

БУНЁДКОР – НАСАФ 3:0 (2:0)
Олий лига, 2-тур. 08.03.2013. Тошкент ш. “ЖАР” стадиони . 1684 томошабин.

“БУНЁДКОР” – “НАСАФ” 1:2 (0:1)
Олий лига, 21-тур. 25.09.2014. Тошкент шаҳри. ЖАР стадиони. 3210 томошабин.

“БУНЁДКОР” – “НАСАФ” 0:0
Олий лига, 12-тур. 07.06.2015. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 3868 томошабин.

“БУНЁДКОР” – “НАСАФ” 1:0
Олий лига, 25-тур. 15.10.2016. Тошкент ш., “Бунёдкор” стадиони. 1732 томшабин

“Бунёдкор” жамоаси футболчилари бу йилги баҳсларда рақиблари дарвозасига 13та тўп киритишган. Ўз дарвозасидан эса 14та тўп ўтказиб юборган. “Қалдирғочлар”нинг барча голларига жами тўрт нафар футболчи муаллифлик қилишган. Булар, Достонбек Ҳамдамов, Вадим Чемиртан, Дилшодбек Аҳмадалиев ва Шаҳзодбек Нурматовдир. Жамоанинг айни пайтдаги тўпурари Достонбек Ҳамдамовдир. У ҳозиргача 9та гол киритган. Вадим Чемиртан 2та, Дилшодбек Аҳмадалиев ва Шаҳзодбек Нурматов эса 1тадан гол муаллифи бўлишган.

“Насаф” футболчилари рақиблари дарвозасини 22марта ишғол қилишди. Шулардан 2таси пенальтидан киритилган бўлса, бир марта ўзаро учрашувда рақиб футболчиси ўз дарвозасига гол киритиб қўйган. Ҳозирги пайтда “Насаф”нинг тўпурари Драган Черан бўлиб турибди. У рақиблар дарвозасини 8 марта ишғол қилди, жумладан 2та голни пенальтидан киритган. Жамоа голларига Черандан ташқари яна ўн нафар футболчи муаллифлик қилишди. Баҳром Абдураҳимов 4та гол киритган бўлса, қолган 9 нафар футболчи ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйишган.

 

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 17:30, 02.07.2017.
Ўқилди: 3079 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.