Кириш Регистрация

«Қўқон-1912» футболчилари таътилга чиқди

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг биринчи даврасини ажойиб тарзда ўтказган “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари қисқа муддатли таътилга чиқди.

Бош мураббий Нўъмон Ҳасанов жамоа аъзоларига 9 июлга қадар дам олиш учун рухсат берди. Режага кўра 9 июлдан 21 июлга қадар жамоа Тошкент вилоятида навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини олиб боради. Бу йиғин давомида жамоа таркибида ўзгаришлар бўлиши мумкин. Мураббийлар штаби жамоани кучайтириш мақсадида айрим футболчилар билан музокаралар олиб боришмоқда. Шунингдек навбатдаги йиғин давомида Олий лига клублари билан ўртоқлик ўйинлари ҳам ўтказилади.

Жамоанинг сербиялик футболчилари Дарко Гожкович ҳамда Филип Райевац давралар оралиғидаги танаффусдан фойдаланиб ўз юртига жўнаб кетди. Бу футболчилар жамоанинг навбатдаги ўқув-йиғинларига бироз кечроқ келиб қўшиладилар.

Ойбек Рустамов, Жавоҳир Сидиқов ҳамда Андрей Сидоров Ўзбекистон U-22 билан бирга Қатар давлатида бўлиб ўтаётган ҳалқаро турнирда иштирок этмоқда.

Жамоа аъзолари навбатдаги расмий учрашувни 26 июль куни Қўқонда ўтказишади. Шу куни Ўзбекистон кубоги чоракфинали жавоб учрашувини ўтказиш учун Қаршининг “Насаф” жамоаси Қўқонга ташриф буюради.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 12:14, 03.07.2017.
Ўқилди: 2446 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик