Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

“Нефтчи”да ўзгаришлар бошланди

Баҳо:
+ | -

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 7 июлга қадар таътилга чиқди.

Шундан сўнг Қиргулида иккинчи даврага тайёргарлик жараёни бошланади ва 16 июлгача футболчилар Фарғонада шуғулланади. 17 июль санасидан бошлаб йиғин Тошкентда давом эттирилади. Пойтахт йиғинида 2 та ўртоқлик учрашуви режалаштирилган. Вадим Абрамов шогирдлари 18 июль куни “Қизилқум”га қарши беллашишса, 21 июлда тиббий кўрикдан ўтишгач, шу куни “Қўқон-1912” жамоаси билан навбатдаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Шундан сўнг, жамоа 26 июль куни “Бунёдкор” билан Ўзбекистон Кубогидаги жавоб ўйинида қатнашади.

Жамоанинг биринчи даврадаги қониқарсиз натижаларидан сўнг клуб раҳбарияти мураббийлар штабида жиддий ўзгаришларга қўл урди. Андрей Фёдоров ўрнига бош мураббийлик лавозимига Вадим Абрамов таклиф қилинди. Бироқ Вадим Абрамов мураббийлик давридаги натижаларда ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилмади. Мураббий мазкур давр мобайнида асосан жамоа футболчиларини кўздан кечирди ва амалдаги таркибдан бир қатор футболчиларнинг савияси бош мураббийни қониқтирмади. Мутахассис бир ойлик қисқа фаолиятидан шундай хулосага келдики, жамоа таркиби ислоҳотларга муҳтож. Шу сабабли давралар оралиғида ҳар бир чизиқни кучайтириш бўйича селекция ишлари олиб борилади. Бироқ айни пайтда кўплаб юқори савияли ва кучли футболчиларни ўз клублари билан амалдаги шартномаси борлиги туфайли, Вадим Карленович селекция жараёнини фаол тарзда ўтказиш имкониятига эга эмас. Лекин имкон даражасида таркиб яхши савияли ижрочилар билан шакллантиришга урғу берилади.

Ҳозирга келиб жамоа ўзининг собиқ вакиллари бўлмиш Мансур Саидов, Отабек Ҳайдаров ва Самарқанднинг “Динамо” жамоасида ижарада бўлган Абдужамол Исроиловни ортга қайтарди. Шунингдек 5-6 нафар янги футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Мазкур музокаралар Тошкент йиғини бошлангунга қадар ҳал бўлиши кутилмоқда. “Нефтчи”ни биринчи даврадан сўнг бир қатор футболчилар тарк этишди. Отабек Исроилов, Руслан Матниязов, Никита Павленко ҳамда Акром Баҳриддинов иккинчи даврани бошқа жамоада давом эттиришади. Таркибда яна бир қатор ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

“Нефтчи” ПФКнинг айни пайтдаги энг асосий мақсади иккинчи даврада жамоани турнир жадвалининг юқори поғоналаридан жой эгаллаш ва мухлисларни стадионга қайтариш саналади. Жамоанинг иккинчи даврадаги натижалари Вадим Абрамовнинг зиммасида бўлади. Вадим Карленович учун клуб раҳбарияти барча шароитларни яратиб берган ва уни тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 14:15, 03.07.2017.
Ўқилди: 7272 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.