Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

“Олмалиқ”: биринчи давра якунлари

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсумда Ўзбекистон миллий чемпионатида ўнинчи марта иштирок этаётган "Олмалиқ"нинг биринчи даврада қайд этган натижаларини қониқарли дейиш мумкин.

“Олмалиқ” жамоаси раҳбарияти ва мураббийлар штабида мавсум арафасида катта ўзгаришлар амалга оширилди. Жамоага россиялик мутахассис Виктор Кумиков бош мураббий этиб тайинланди. Янги мавсумга ҳозирлик 2016 йилнинг декабридан бошлаб юборилди. Жамоа аъзолари дастлаб Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишди. Кейинги икки йиғин Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтди.

Жамоа мураббийлар штаби билан биргаликда кўпгина футболчилар ҳам жамоани тарк этишди. Таркиб деярли 90%га янгиланди. “Олмалиқ”нинг хорижий йиғинлари режалаштирилганидек ўтди. Бир кўринишда жамоа мавсумга шай ҳолатда эди. Афсуски, бу дастлабки турларда ўз натижасини бермади. Дастлабки 4 турда 1 очко жамғарган "Олмалиқ" турнир жадвалида сўнгги поғонани банд этиши кўпчиликни ҳайрон қолдирди. 4-турда Тошкентда “Локомотив”дан йирик 0:5 ҳисобида енгилган "Олмалиқ" кейинчалик ирода намойиш эта олишди. Жорий мавсумнинг дастлабки ойида қайд этилган манфий кўрсаткичлар ўрнини тез орада ижобий натижалар эгаллай бошлади.

Биринчи давра якунига кўра "Олмалиқ" 24 очко жамғарган ҳолда тўртинчи ўринни банд этишган. Бунга жамоа аъзолари ҳамжиҳатликда ва тинимсиз машғулотлар ўтказиш орқали эришишди, десак асло муболаға бўлмайди. Тўғри жамоа бу мавсумда рақиб дарвозасига жуда кам гол урмоқда. Бироқ улар ўз дарвозалари дахлсизлиги борасида ҳам яхши кўрсаткичга эгалар. “Олмалиқ” чемпионатнинг охирги 11 ўйинида ўз дарвозасидан 2та тўп олиб чиқди. Рақиблар дарвозаси эса 10 марта ишғол этилди.

Жамоанинг шу кунга қадар мағлубиятси серияси 7 ўйиндан иборат эди. Ҳозирда бу кўрсаткич 11 ўйинга етди. Умид қиламизки, иккинчи даврада бу натижа янада яхшиланади. Шунингдек, “Олмалиқ” жорий мавсумда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаган ягона жамоа бўлиб турибди. 7 ўйинда 4 ғалаба, 3 дуранг, тўплар нисбати 6-0.

Жамоа шарафини ўтказилган 15 учрашувда 20 футболчи ҳимоя қилди. Футболчиларнинг умумий статистикаси эса қуйидагича.

Олий лига 2017. “Олмалиқ” футболчилари статистикаси

Футболчи

Амп.

Туғилган
санаси

Ўйин

Дақиқа

Гол

СК

ҚК

55

Раҳматулло Бердимуродов

Ҳим.

24.10.1987

15

1350

1

3

0

17

Камолиддин Мурзоев

Ҳуж.

17.02.1987

15

1210

2

3

0

2

Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров

Ҳим.

18.07.1989

15

1287

0

2

0

19

Ислом Иномов

Ҳим.

30.05.1984

14

1260

1

5

0

88

Игорь Йелич

Я.ҳим.

28.12.1989

14

1260

2

4

0

18

Шавкат Муллажонов

Ҳим.

18.01.1986

14

1260

1

1

1

5

Дилшод Жўраев

Я.ҳим.

21.04.1992

13

1169

1

4

0

90

Владислав Касминин

Ҳим.

17.01.1990

13

1170

2

3

0

8

Шота Григалашвили

Я.ҳим.

21.06.1986

11

566

0

2

0

10

Шоҳназар Норбеков

Я.ҳим.

18.07.1994

11

571

0

2

0

9

Забиҳилло Ўринбоев

Ҳуж.

30.03.1995

11

382

1

0

0

46

Хуршид Ходжаев

Дар.

14.02.1988

11

990

0

1

0

7

Алибобо Раҳматуллаев

Я.ҳим.

08.02.1991

10

206

0

0

0

15

Фарҳод Мусабеков

Я.ҳим.

03.01.1994

9

631

0

0

0

11

Виктор Клишин

Ҳуж.

15.12.1982

7

45

0

0

0

21

Ғулом-Ҳайдар Ғуломов

Я.ҳим.

21.12.1990

6

391

0

1

0

77

Муҳаммад Исаев

Я.ҳим.

01.09.1994

5

294

0

2

0

94

Хуршид Мухторов

Ҳим.

09.02.1994

5

390

0

0

0

45

Акбар Тўраев

Дар.

27.08.1989

4

360

0

0

0

33

Дониёр Усмонов

Ҳуж.

07.06.1994

4

58

0

0

0

Манба: fc-olmaliq.uz
Киритилди: 11:05, 04.07.2017.
Ўқилди: 2349 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.