Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

«Манчестер Сити» тарихидаги энг ёмон трансферлар

Баҳо:
+ | -

Soccer.ru сайти ижодкорлари «Манчестер Сити» томонидан амалга оширилган омадсиз трансферлар рўйхатини тузиб чиқишди. Хўш, ундан кимлар ўрин олди?

ДАРВОЗАБОН

Клаудио Браво («Барселона»дан 15,3 млн. фунт­га)

Бу кипер «шаҳарликлар» сафига қўшилгунга қадар «Манчестер Сити» дарвозасини Англия термаси посбони Жо Харт қўриқларди ва бу ишни бинойидек уддалаб келаётганди. Клуб Пеп Гвардиола қўлига ўтгач эса, футболчи ва мураббий орасида тушунмовчилик юзага келиб, испаниялик мутахассис «Барселона» дарвозабонини жамоага жалб қилди ва унга катта ишонч билдирди. Харт эса «А» серияга йўл олди. Ҳа, Браво Испанияда ўтказган охирги мавсумида ўз ҳаракатлари билан бутун Европани ҳайратга солганди, аммо Англияда кутилган ўйинни кўрсатиб беролмади. Унда хатолар кўпайиб кетди ва баъзи камчиликлари бевосита ўйин тақдирини ҳал қилувчи ролни ҳам ўйнади. Кетма-кет муваффақиятсизликлардан сўнг испаниялик мутахассис хатосини тушунди чоғи, мавсумнинг охирги беллашувларида асосан Вилли Кабальерога ишонч билдирди. Янги мавсум олдидан эса «Бенфика» посбони Эдерсонни рекорд даражадаги сумма эвазига ўз жамоасига жалб этди.

ҲИМОЯЧИЛАР

Эльяким Мангала («Порту»дан 26 млн. фунтга)

«Шаҳарликлар» ушбу ҳимоячи учун «Порту» ҳисобига 25,90 миллион фунт ўтказиб беришди. Албатта, «Манчестер Сити» учун бу ҳайратланарли сумма эмас. Англияда бир мавсум ўтказган франциялик футболчи раҳбарият назарига туша олмади. Натижада ижара асосида «Валенсия»га йўл олди. Ҳозир эса ўзига яна янги жамоа қидириш билан банд. Унинг кўп хатоларга йўл қўйишини ҳисобга олсак, «Галатасарой»га йўл олиш эҳтимоли юқори. Унга «Реал» ҳам даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабарлар бор эди. Аммо ишонч билан айтиш мумкинки, бу маълумот ҳақиқатга айланмайди.

Стефан Савич («Партизан»дан, 10 млн. фунтга)

Омадсиз ҳимоячилар рўйхатига Жером Боатенгни ҳам қўшса бўлади - германиялик футболчи жамоага келди, ўйнамади ва кетди. Аммо «Бавария» бўлажак жаҳон чемпиони учун яхшигина сумма тўлади (14 миллион евро). Савични Манчестерга қўйиб юборган «Партизан» эса унинг трансферидан 10 миллион фунт ишлади. Бу ерда унинг Компани билан бирга ҳимоя марказини эгаллаши кутилганди. Аммо бельгиялик ҳимоячи жароҳатлар гирдобида қолди. Хуллас, озми-кўпми ўйинларда иштирок этган сербиялик футболчи мураббийлар ишончини оқлай олмади ва якунда Италия орқали «Атлетико»га йўл олди. Бу ерда Симеоне футболчи билан қандай ишлаш кераклигини билади, «шаҳарликлар» эса 10 миллион фунтга қўшиб футболчини ҳам йўқотишди.

Уэйн Бриж («Челси»дан 10 млн. фунтга)

Гвардиола жамоасининг қанот ҳимоячилари - қайғули ва йўқотилган совринларга тўла бўлган алоҳида бир тарих. Ким Филипп Ламнинг фаолиятини тиклаб, сенсацион тарзда Манчестерга йўл олиб, фаолиятини шу ерда якунлашига ишонади? Ҳеч ким! Аммо Гвардиола даврига қадар «Сити»да ҳам таниқли ҳимоячи тўп сурган - Бриж. У ҳатто терма жамоада ҳам ишончли фаолият кўрсатарди. Аммо Терри билан ораларидаги муаммо ҳаммасини ўзгартириб юборди. Умидсизликка тушиб қолган Уэйн «шаҳарликлар» таркибида ўйнаб кета олмади ва эркин агент сифатида жамоани тарк этди.

ЯРИМҲИМОЯЧИЛАР

Хесус Навас («Севилья»дан 17 млн. фунтга)

Мазкур рўйхатда бу футболчининг исмини кўриб баҳслашиш мумкин. Чунки испан кўплаб ўйинларда майдонга тушган, голлар урган, самарали узатмаларни амалга оширган. Аммо Хесуснинг жамоадаги ҳар бир мавсуми мунозарали бўлган. Наваснинг «Манчестер Сити»га келгунга қадар қандай натижаларга эришганини биласизми? «Севилья»да ўйнаб юрган кезлари Испания терма жамоаси билан жаҳон ва Европа чемпионига айланган. Унинг жамоадоши Давид Сильва ҳам худди шундай натижага эришган. Аммо икки футболчининг клубда қандай обрўга эга эканликларини барча яхши билади. Шунинг учун Хесус жамоадан кетиш вақти келганлигини англамоқда, чоғи. Лекин 17 миллион еврога ортга қайтмайди. Шунингдек, у суперюлдузга айлана олмаган орадаги вақт ҳам.

Жек Родуэлл («Эвертон»дан 12,75 млн. фунтга)

«Пул тўла сумкалар» иқтидорли ёшларни ҳам жалб қилган. Майли, Скот Синклернинг жамоадаги келажаги шундоқ ҳам шубҳа остига олинганди. Аммо Жек «Эвертон»да ўйнаб юрган кезлари унга юқори баҳо беришганди. Кейинчалик 12,75 миллион фунт эвазига «шаҳарлик»­­ка айланди. Хўш, кейин-чи? Вундеркинд «Сити» билан шартнома имзолади ва захира ўриндиғига «михланди». Камдан-кам ҳолатларда уни захирадан майдонга туширишди. Асосий таркибда деярли ўйнамади. Кейинчалик уни ўз сафида кўришни хоҳлаган «Сандерленд» унчалик катта бўлмаган пул таклиф қилди. Албатта, бу жамоанинг бундан ортиғига қурби етмайди. Хуллас, Родуэллда бош-қа йўл қолмаганди. Ўртача савияга тушиб қолган ярим ҳимоячи табиийки, терма жамоага ҳам бошқа жалб қилинмади. Чунки бундай футболчилар Англияда етарлича топилади.

Стеван Йоветич («Фиорентина»дан, 22,1 млн. фунтга)

Черногория терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси учун «Фиорентина»га 22,1 миллион фунт тўланди. Стеван ҳам захира ўриндиғини «безади». Жароҳатлар ва нотўғри услуб «шаҳарликлар»нинг хато қилганидан дарак бериб турарди. Футболчига сарфланган харажатни қандайдир йўл билан қоплаш қийин эди ва «Интер»дан келган 11,48 миллион фунт миқдоридаги таклиф бажонидил қабул қилинди. Яхши футболчи учун катта маблағ сарфланса-ю, жароҳат унинг келажагига таъсир ўтказса, бу жуда ачинарли ҳолат. Мана шуни омадсиз трансфер деса бўлади. Ўз вақтида Йоветич учун «Манчестер Сити»га ўтгандан кўра, «Ювентус»ни танлаши маъқулроқ эди. Аммо буниси шунчаки тахмин...

Робиньо («Реал»дан, 36 млн. фунтга)

Нима дейиш мумкин? «Сантос» тарбияланувчиси учун «Реал»га 36 миллион фунт тўлаган «Сити» иккинчи Пелени қўлга киритмади. Аммо мазкур суммани эшитган ҳар бири киши ундан юқори даражадаги ўйин кутиши табиий эди. Робиньо эса Англияда талаб даражасида ўйнаб кета олмади. Мадрид Манчестерни алдади. Ҳа, Испанияда бошқа футболчи, туманли ўлкада бошқа футболчига айланиб қолгандек эди. Натижада Робиньо «Милан»га йўл олди ва «Манчестер Сити» унинг трансферидан қарийб 20 миллион фунт зарар кўрди. Балки ундан ҳам кўпроқдир?!

ҲУЖУМЧИЛАР

Робби Фаулер («Лидс»дан, 8,33 млн. фунтга)

«Ливерпул»нинг машҳур ҳужумчисини эсладингизми? «Лидс»ни тарк этган футболчи катта умидлар билан янги жамоа сафига қўшилганди, аммо Манчестерда жароҳатлар ва омадсиз ўйинлардан боши чиқмади. Кейинчалик Робби кўп вақтини тунги клуб ва маишатга сарфлайдиган бўлиб қолди. Табиийки, бу унинг ҳолатига янада салбий таъсир ўтказди. Жамоанинг унга бўлган ишончи сўниб бўлганди. 8,33 миллион фунтга сотиб олинган юлдуз шунчаки, тирик мурдага айланиб қолганди.

Роке Санта Крус («Блэкберн»дан, 18 млн. фунтга)

«Сити» томонидан харид қилинган футболчилар орасида омадсиз ҳужумчилар етарлича топилади - Бони, Бьянки. Ҳа, жамоанинг турли даврларидан бундай мисолларни истаганча келтириш мумкин. Адебайор ва Балотелли билан бўлган клиник ҳолатлар ҳам барчага маълум. Парагвайлик форвард учун тўланган 18 миллион еврога алоҳида тўхталиш керак. «Блэкберн»нинг голеадор ҳужумчиси умуман фойдасиз ва ўринсиз трансфер бўлганди. Жамоа учун битта ҳам гол уролмаган форвард охир-оқибат «Малага»дан қўним топди. Испанлар уни мутлақо текинга қўлга киритишди. Ҳозир футболчи ўз ватанида тўп сурмоқда, аммо унинг харид қилиниши омадсиз трансфер сифатида «Манчестер Сити» тарихига муҳрланди.

Жо (ЦСКАдан, 20,4 млн. фунтга)

Бу трансфер жамоа тарихидаги энг омадсизлардан бири, чунки «шаҳарликлар» уни қўлга киритиш учун 20,4 миллион фунт сарфлашган. Уч йил жамоа сафида юриб, кейин уни текинга тарк этган бразилиялик футболчи «Манчестер Сити» сафидаги энг қимматбаҳо ҳужумчилардан бири бўлди. Албатта, Жо Россияда ажойиб ўйинлар кўрсатганди. Аммо «Сити»да 42та учрашувда майдонга тушиб, бор-йўғи 6та гол уришни эплади, холос. Ҳозирда Жо 30 ёшда ва Хитойдаги фаолиятидан сўнг «Коринтианс»дан қўним топди.

Асосий трансфер. «Сити» адашмадими?

Жон Стоунз («Эвертон», 47,26 млн. фунтга)

Ўтган ёзда Гвардиола олдида Маркиньос ва Ляпорт вариантлари ҳам бўлганди. Бир нарса аниқ эдики, қайси бирини танламасин, унга улкан маблағ сарфланиши талаб этиларди. Балки бу тарихдаги энг қиммат ҳимоячи бўлар? Шубҳасиз, ёш инглиз Пепнинг тактик схемаларига мос келарди. Аммо Стоунзни қўлга кирита олишмаса, бу ачинарли бўларди. Чунки у жуда иқтидорли ҳимоячи. Аммо ҳамма ҳам Жон Терри бўлолмайди. Шунинг учун 47,26 миллион фунт - бу таваккал, ушбу пуллар шунчаки, чиқиндига айланиши ҳам эҳтимолдан холи эмас-ку.

«Манчестер Сити»нинг хатоси нимада?

Майда ва катта хатолар. Стоунз, Браво, Нолито, Робертс, Дельф, Бони, Мангала, Санья, Йоветич, Негредо, Лескотт, Демикелис, Хави Гарсия, Настасич, Родуэлл, Синклейр, Насри, Савич, Клиши, Жеко, Балотелли, Боа­тенг - ажойиб жамоа тузилиши мумкин эди, аммо «Манчестер Сити» қайси жабҳада хато қилмоқда?

 

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:38, 04.07.2017.
Ўқилди: 8789 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.