Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Шин Тае Йонг Жанубий Корея терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичидаги рақиби – Жанубий Корея термасига янги бош мураббий тайинланди.

Жанубий Корея футбол ассоциацияси матбуот хизматининг маълум қилишича, Шин Тае Йонг терма жамоа бош мураббийига айланди. Кореялик 46 ёшли мутахассис бунга қадар Жанубий Корея U-20 терма жамоасига устозлик қилиб келаётган эди.

Футболчилик фаолияти давомида яримҳимоячи амплуасида тўп сурган Шин Тае Йонг миллий терма жамоа сафида 23 ўйин ўтказиб, 3 та голга муаллифлик қилган. Мураббийлик фаолиятида у “Брисбен Роар” (Австралия, 2005–2008), “Сеонгнам Инхва Чунма” (2009–2012) клубларида мураббий ёрдамчиси, бош мураббий вазифасини бажарувчи, бош мураббий лавозимларида ишлаган. 2014–2016 йилларда Шин Тае Йонг Жанубий Корея миллий терма жамоаси бош мураббий вазифасини бажарувчи ва бош мураббий ассистенти бўлган.

Шунингдек, Шин Тае Йонг 2015–2016 йилларда Жанубий Корея олимпия термаси, 2016 йилдан бугунги кунга қадар Жанубий Корея U-20 термаси бош мураббийи лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойи ўрталарида Жанубий Корея футбол ассоциацияси ЖЧ–2018 саралашидаги қониқарсиз натижа туфайли германиялик мутахассис Ули Штиликени бош мураббий лавозимидан озод этганди.

Маълумот учун, 31 август куни Жанубий Корея термаси ўз майдонида Эрон билан куч синашса, 5 сентябрь Тошкентда Ўзбекистонга қарши баҳс юритади.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 11:53, 04.07.2017.
Ўқилди: 7896 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.