Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

«Динамо» сўнгги 16 йилда илк марта Ўзбекистон кубоги ярим финалига чиқди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубоги чорак финал жавоб учрашуви доирасида «Динамо» Муборакда «Машъал»ни мағлуб этиб, дастлабки ярим финалчи жамоага айланди!

Учрашувни ҳужумкор бошлаган меҳмонлар 39-дақиқага келиб ҳисобни очишди. Самарқандликлар ҳужумчиси Амиржон Сафаровнинг голи «Динамо»ни танаффусга ғалаба билан чиқиб кетишини таъминлади, 0:1

Иккинчи бўлимни эса кутилганидек мезбонлар ҳужумкор бошлашди. Натижада 53-дақиқада ҳимоячи Асилжон Бегимқулов ўз голи билан мувозанатни тиклади, 1:1.

Голдан кейин руҳни туширмай, ҳужумкорликка интилган «динамочилар» кўп ўтмай, яна ўз ниятларига етишишди. Ўйин қоидаси бузилгани учун белгиланган пенальтини захирадан майдонга тушган Сардор Сулаймонов аниқ амалга оширди, 1:2.

Қолган ярим соат вақт давомида ҳар икки жамоа ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этган бўлсада, «Динамо» ҳимояда барқарор ўйин намойиш этиб, Муборакдан ғалаба билан қайтишга муяссар бўлди.

Дастлабки учрашувда Самарқандда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган жамоамиз, меҳмонда урилган гол эвазига 16 йилда илк марта Ўзбекистон Кубоги ярим финалига йўлланма олишди. Энди жамоамиз финал учун курашда «Бунёдкор» - «Нефтчи» ўйини ғолибига қарши ўйин ўтказишади.

Ўзбекистон Кубоги, 1/4 финал

Жавоб учрашуви, 4 июль

«МАШЪАЛ» - «ДИНАМО» - 1:2

Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Ш. Ражабов (Бухоро).

Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).

Голлар: Асилжон Бегимқулов 53 - Амиржон Сафаров 39, Сардор Сулаймонов 60 пен.

“Машъал”: 35. Жавоҳир Илёсов, 2.Искандар Шойқулов (18. Шодмонов Аббос, 46), 16. Сафаров Марадона,13.Шахзод Шайманов, 31.Игорь Тиманюк, 44.Асилжон Бегимқулов, 55.Аваз Агалиев, 90.Зафар Тўраев (23. Тўреав Кенжа, 70). 17. Владислав Павленко, 77. Абдуллоҳ Олимов (8. Мирзакамол Камолов, 83), 19. Зоҳир Қўзибоев.

«Динамо»: 27. Темур Жўраев, 2. Миркомил Локаев, 4. Ҳакимхон Аъламхонов (9. Сардор Сулаймонов, 55), 5.Фирдавс Абдусалимов, 6. Акмал Бозоров, 8. Жасур Азимов, 14. Раду Рогак, 15. Шоҳрухбек Холматов, 19. Орифжон Мамажонов, 20. Амиржон Сафаров, 26. Саиджамол Давлатжонов (10. Жавоҳир Қахрамонов, 55).

Биринчи учрашув: 1:0.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 05:01, 05.07.2017.
Ўқилди: 4155 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.