«Челси» яримҳимоячиси Н'Голо Канте ўтган мавсум ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Яхши ўйинлар кўп бўлди. «Эвертон»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этгандик. Шу ўйин кўпроқ эсда қолди, чунки чиройли тарзда ғалаба қозондик.
Энг зўр гол? Учтасини айтишим мумкин. Матичнинг «Тоттенҳэм»га урган голи ажойиб чиқди. Азарнинг «Арсенал»га ва Педронинг «Эвертон»га урган голлари ҳам ундан қолишмади.
Энг мураккаб рақиб «Тоттенҳэм» эди. Биз уларга қарши чемпионат доирасида жуда қийин икки ўйинни ўтказдик. У жуда ажойиб жамоа экан, айниқса, яримҳимояда Виктор Ваньяма ва Мусса Дембеле мени ҳайратга солди» - деди Канте «Челси» расмий сайтида.