Мадриднинг «Реал» клуби янги ҳимоячиси Тео Эрнандес ўзининг «Қироллик клуби» сафига ўтиши борасида фикрини билдириб ўтди.
«Мен кутган вақт келди. Янги мухлисларимга саломлар йўллайман», — дея ёзди Эрнандес ўзининг «Твиттер»ида.
Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли футболчи «Реал» билан 6 йилга мўлжалланган шартномага имзо чекди. «Реал» Эрнандеснинг трансфери учун "Атлетико"га 26 млн евро тўлади. Футболчи ўтган йилги мавсумни ижара асосида «Алавес»да ўтказганди.