Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

Лукаку «МЮ» сафига қўшилишдан олдин АҚШда тиббий кўрикдан ўтади

Баҳо:
+ | -

«Эвертон» ҳужумчиси Ромелу Лукаку «Манчестер Юнайтед» сафига қўшилишдан олдин Лос-Анжелесда тиббий кўрикдан ўтади.

Бельгиялик футболчи ҳозирда Калифорнияда «МЮ»нинг бошқа футболчиси Поль Погба билан бирга таътилни ўтказмоқда. Лукаку бугун, жума куни Англияга қайтиши керак эди, аммо у Жозе Моуриньо жамоаси сафига Лос-Анжелесда қўшиладиган бўлди. «МЮ» 9 июль, якшанба куни АҚШга етиб боради.

Аввалроқ 24 ёшли ҳужумчига асосий даъвогар сифатида «Челси» тилга олинаётганди.

Агар Лукакунинг трансфери амалга ошса, бу «МЮ» сафига қўшилган иккинчи янги футболчи бўлади. Аввалроқ манкунианликлар «Бенфика» ҳимоячиси Виктор Линделёф билан шартнома имзолашганди.

«Манчестер Юнайтед» АПЛнинг 2016/17 йилги мавсумида голлар сони бўйича топ-7 жамоалари орасида энг паст натижа қайд этишди. Топ-3 жамоалари мавусум давомида 80тадан ортиқ тўп киритишган.

Златан Ибраҳимович 17та гол билан «МЮ» тўпурарига айланган бўлса, Ромелу Лукаку 25та гол уришга муваффақ бўлди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 06:03, 07.07.2017.
Ўқилди: 8296 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.