“Ливерпул” ярим ҳимоячиси Садио Мане тез орада жароҳатидан фориғ бўлади. Садио Мане апрел ойида тиззасидан олган жароҳати учун оператсия қилинганди. Мане мерсисайдликлар дербисида жароҳат олганди.
Хабарларга кўра, Маненинг даволаниши режа бўйича кетмоқда ва у яқин кунларда яна “Ливерпул” машғулотларига қайтади.