Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Темур Кападзе Бабаян истеъфосини истаганмиди?

Баҳо:
+-1 | -

Темур Кападзе – ҳурматга лойиқ футболчи. Узоқ йиллар Ўзбекистон миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилди, олий лиганинг етакчи клубларида тўп сурди. Терма сафида энг кўп майдонга тушиш ва чемпион бўлиш бўйича турфа рекордлар соҳиби.

Биз уни ҳар доим охирига қадар курашадиган ва аксарият ўйинларни бошида боғич билан якунлайдиган жанговар футболчи сифатида яхши эслаб қолганмиз.

Мана шу жанговар футболчи ўтган ҳафта турли интернет сайтлари ва «Халқаро Пресс-клуб» кўрсатуви қаҳрамонларидан бирига айланди. Табиийки, мавзу ҳам ўша анъанавий – Ўзбекистон миллий жамоаси атрофида айланди.

Темур бу сафар ҳам жанговарлик сифатини кўрсатди ва оқимга қарши бориб, деярли ҳамма танқид қилаётган терманинг ёнини олиб чиқди. Ҳамма футболчилар ҳам бош жамоадаги фаолиятини якунлагач, бу қадар куюнчаклик билан уни ҳимоя қилавермайди. Темур эса бу ишни бажаришдан асло тортингани йўқ. Шунинг ўзи ҳам унга бўлган ҳурматни янада ошириб юбормайдими?

Кападзе иштирокидаги бир соатдан зиёд давом этган видеомурожаатни кўрган бўлсангиз керак?! Кўрмаганлар ярим ҳимоячининг «Пресс-клуб»даги уч дақиқалик чиқишидан бохабар бўлса, етарли. Унинг гапларини англаб олиш учун шунинг ўзи кифоя қилади. Темур терма жамоа либосини киймай ҳам унинг шарафини ҳимоя қилишда давом этмоқда.

«Мен бу гапларни бош мураббийнинг ёнини олиб ёки бошқа манфаатни кўзлаб айтмаяпман. Бир нарсани тушунишимиз лозим – қуруқ танқидлар билан бирор нарсага эришиб бўлмайди. Танқид албатта керак нарса, аммо меъёрида бўлиши лозим. Футболчиларнинг шахсиятига ўтиш эса умуман бўлмағур иш.

Бизни олдинда иккитагина ўйин кутиб турибди ва унда ғалаба қозонсак, жаҳон чемпионатига чиқамиз. Бундай вақтда футболчилар руҳини синдириб, ҳар хил гаплар айтиш эмас, балки уларни қўллаш керак. Агар мундиалда иштирок этиш нияти бўлса, марҳамат, футболчиларни қўллаб-қувватланг. Ҳозир ҳаммасидан ҳам шу муҳим», – дейди Кападзе.

Хўп, бу гапларда жон борми? 

Давоми

Манба: mazmun.uz
Киритилди: 07:59, 07.07.2017.
Ўқилди: 16212 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.