Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Азиз Ибрагимов Латвиянинг “Спартак” клуби аъзосига айланди

Баҳо:
+ | -

2017 йилги мавсумни Эроннинг “Машинасозий” жамоасида ўтказган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Азиз Ибрагимов ўз фаолиятини Латвияда давом эттиради. 30 ёшли футболчи Юрмала шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган “Спартак” клуби билан шартнома имзолади.

2007 йилда ташкил этилган “Спартак” клуби ўтган мавсумда ўз тарихида биринчи марта Латвия чемпиони бўлди ва Европа Чемпионлар лигаси саралаш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Юрмалаликлар ЕЧЛдаги иштирокини 2-саралаш босқичидан бошлайди.

Маълумот учун, Азиз Ибрагимов фаолияти давомида “Трактор” (2004–2005), “Шўртан” (2005), “Машъал” (2006), “Слован Братислава” (Словакия, 2007–2008), “Богемианс 1905” (Чехия, 2008–2011), “Циндао Жонун” (Хитой, 2011–2012), “Баник Мост” (Чехия, 2013), “Ческе Будейовице” (Чехия, 2013), “Богемианс Прага” (Чехия, 2013–2014), “Андижон” (2014), “Динамо” Самарқанд (2015), “Бухоро” (2015–2016) ва “Машинасозий” (Эрон, 2017) клубларида тўп сурган.

Шунингдек, тажрибали футболчи 2007–2011 йиллар давомида Ўзбекистон терма жамоаси сафида тўп суриб, 17 учрашувда 3 та гол киритишга муваффақ бўлган.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 10:06, 07.07.2017.
Ўқилди: 6413 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12869]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6564]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5260]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4677]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4249]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3457]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2582]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2029]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1930]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик