Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал жавоб ўйинларини санаси ўзгарди, 1/2 финал учрашувлари куни белгиланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубоги–2017 мусобақасининг чоракфинал жавоб ўйинларининг ўтказилиш санаси ўзгарди ҳамда яримфинал дастлабки учрашувларининг кунлари белгиланди

Дастлабки режага кўра, «Бунёдкор» – «Нефтчи» жавоб учрашуви 25 июль куни, «Локомотив» – «Бухоро» ва «Қўқон-1912» – «Насаф» жавоб ўйинлари 26 июль куни бўлиб ўтиши керак эди.

Мусобақа чоракфиналида иштирок этаётган клублар сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳам борлиги, миллий терма жамоа 17–23 июль кунлари хорижда йиғин ўтказиши ҳамда футболчилар қайтиб келгач тикланиши учун етарлича вақтга эга бўлиши мақсадида чоракфинал жавоб ўйинларини тегишли равишда 27 ва 28 июль саналарида ўтказишга қарор қилинди.

Ўзбекистон Кубоги, 1/4 финал
Жавоб ўйинлари

27 июль (пайшанба)

«Бунёдкор» – «Нефтчи»

 28 июль (жума)

«Локомотив» – «Бухоро»

«Қўқон-1912» – «Насаф»

Шунингдек, мусобақанинг ярим финал ўйинлари кунларига аниқлик киритилди.  

Ўзбекистон Кубоги, 1/2 финал
Дастлабки учрашувлар

31 июль (душанба)

«Динамо» – «Бунёдкор» / «Нефтчи» урчашуви ғолиби

 2 август (чоршанба)

«Локомотив» / «Бухоро» учрашуви ғолиби – «Қўқон-1912» / Насаф» учрашуви ғолиби  

Ярим финалнинг дастлабки ўйинлари мезбони қуръадан кейин маълум бўлади. 

Манба: pfl.uz
Киритилди: 17:24, 07.07.2017.
Ўқилди: 4672 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.