Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Навбаҳор»: Тайёргарлик бугундан бошланади

Баҳо:
+ | -

Биринчи давра якунига етгач бир неча кун давомида дам олиш имконига эга бўлган жамоа аъзолари бугунган иккинчи даврага тайёргарликни бошлаб юборишади.

Дастлабки режага кўра ўқув-машғулот йиғинини Дукентда ўтказиш кўзда тутилганди.

Лекин, олдинги режага ўзгартириш киритилди. Шу сабабли футболчилар бугундан машғулотларга Наманганда киришишади.

Намангандаги йиғин 15 июлга қадар давом этади. Шундан сўнг “Навбаҳор” иккинчи даврага тайёргарликнинг иккинчи босқичини Тошкентда давом эттиради.

Пойтахтдаги машғулотлар 25 июлга қадар давом этади. Табиийки Тошкентдаги машғулотлар чоғида назорат учрашувлари ҳам ўтказилади. Айни пайтда мураббийлар тўртта ўртоқлик ўйинида майдонга тушишни режалаштиришган. 

Намангандаги йиғин давомида ҳам битта назорат ўйини ўтказилади. 14 июль куни футболчилар биринчи лига вакили “ЎзДонгЖу” жамоаси билан баҳс олиб боришади.

Мазкур учрашув Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда ўтказиш кўзда тутилган. Бугун куннинг иккинчи ярмида клуб қароргоҳида йиғилган жамоамиз аъзолари кечки пайт дастлабки машғулотда қатнашишади.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 16:55, 08.07.2017.
Ўқилди: 3781 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [11844]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6040]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [4792]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3923]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [3557]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3267]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2415]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1913]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1804]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1737]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик