Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 1-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Таэквондочиларимиз Жанубий Кореядаги турнирда муваффақиятли иштирок этишди

Баҳо:
+ | -

2-7 июл кунлари Жанубий Кореяда Чунчеон Кореа опен – 2017 турнирида дунёнинг кўплаб мамлакатларидан энг сара спортчилар ғолиблик учун куч синашди. Мусобақада иштирок этган катталар, кадетлар ва ўсмирларнинг натижалари кишини қувонтиради.

Катталар ўртасидаги беллашувларда Нигора Турсунқулова (-67 кг), Диёр Собиров (-58) ва Умида Абдуллаева (-62) олтин медални қўлга киритган бўлса, Никита Рафалович (-74) ҳамда Темур Собиров (-58) бронза медали билан чегараланишди.

Ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда иштирок этган Бобурхон Каримов (-55) олтин, Интизор Абдулалимова (-42) кумуш, Мадинабону Маннопова (-46), Жавоҳир Тошпулатов (-55) ва Дониёр Йўлдошев (-51) бронза медали учун шоҳсупага кўтарилдилар.

Кадетлар беллашувларида ўз омадини синовдан ўтказган вакилларимиз орасида Амирбек Тураев (-37), Азизбек Раҳмонбердиев (-45), Зафар Каримов (-37) олтин, Севинч Мусирова (-41) кумуш, Умида Ҳасанова (-41), Мумтозбегим Халилова (-37), Санжарбек Кобилжонов (-33), Зарнигор Ҳусниддинова (-33) бронза медали совриндорига айланишди.

Энг кичик ёшлилар ўртасида ғолиб номини аниқлаш учун ўтказилган баҳслар якунига кўра, Абдумалик Абдумажидов (-27) биринчи, Нурлан Бахажаев (-36), Диёра Иномалиева (-29), Камолбек Ғуломжонов (-24) иккинчи, Зафар Сатторов (-27), Иззатбек Ғуломжонов (-22) учинчи ўриндан жой эгаллашди.

Шундай қилиб, умумжамоа ҳисобида 7 олтин, 5 кумуш ва 11 бронза медалини қўлга киритган спортчиларимиз 9 июл куни Тошкент шаҳрига қайтиб келишади.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 19:23, 08.07.2017.
Ўқилди: 3235 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик