Кириш Регистрация
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина
24/05 23:45 Женоа - Болонья
25/05 00:00 Жирона - Гранада

“Манчестер Юнайтед” Ромелу Лукакуни энг қиммат футболчига айлантирадими?

Баҳо:
+ | -

Англиянинг “Эвертон” клуби ҳужумчиси Ромелу Лукаку тез орада “Манчестер Юнайтед” футболчисига айланади.

Маълум бўлишича, томонлар ўзаро келишувга эришган, фақат футболчи яқин кунларда “МЮ”да тиббий кўрикдан ўтиш ишлари қолган. Бундан ташқари, “МЮ” бельгиялик футболчи билан шахсий келишув бўйича шартларни ҳам бажаради.

Ҳозирча трансфер миқдори қанчалиги аниқ келтириб ўтилмади. Аввалги хабарларда “МЮ” футболчи учун 90 миллион фунт ажратиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ромелу Лукакунинг “Эвертон”дан “Манчестер Юнайтед”га ўтиши Англия премьер лигасининг ички трансфер рекорди бўлиши кутилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, “Манчестер Юнайтед” Лукаку трансфери учун 75 миллион фунт тўлашга розилик билдирган бўлиб, трансфернинг умумий қиймати (+ бонуслар билан) 100 миллион фунтга айланиши мумкин.

Маълумот учун, Англия премьер лигасининг ички трансфер рекорди 2015 йили Раҳим Стерлингнинг “Ливерпуль”дан “Манчестер Сити”га 49,5 миллион фунт эвазига ўтиши бўлганди.

Шунингдек, “Манчестер Юнайтед” ўтган йили “Ювентус”дан франциялик футболчи Поль Погбани 105 миллион еврога сотиб олиб, дунё трансфер рекордини янгилаганди. Ундан аввал “Реал” “Тоттенхэм”дан 100 миллион евро эвазига Гарет Бэйлни сотиб олганди.

Тез кунларда трансфер қийматининг аниқ миқдори ҳақида сайтимиз орқали хабар берамиз.

Манба: qalampir.uz
Киритилди: 10:27, 09.07.2017.
Ўқилди: 5382 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.