Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги жамоавий ўйинлар саройида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.
Оқшомнинг марказий жангида WBA Супер талқинига кўра биринчи оғир вазндаги жаҳон чемпиони 37 ёшли россиялик Денис Лебедев 27 ёшли австралиялик Марк Фленаганга қарши рингга чиқди.
Ўн икки раундга мўлжалланган чемпионлик жангида 37 ёшли Лебедев ўзидан 10 ёшга кичик бўлган рақибини 120-107, 119-108, 119-108 ҳисобида мағлуб этиб, камарини ҳимоя қилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур кечада ҳамюртимиз Қудратилло Абдураҳмонов ярим ўрта вазн тоифасида WBS Силвер чемпионлик камарини ҳимоя қилди.